Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Яна «Лестер» қаҳрамонлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Тобора «сенсацион» чемпионликка яқинлашаётган «тулкилар»ни ҳар қанча эътироф этсак ҳам оз. Ахир улар жорий мавсум мисли кўрилмаган юксалишни қайд этишяпти. Дейлик, Клаудио Раньерининг ҳозирги юлдуз шогирдлари яқин-яқингача ҳам кенг оммага нотаниш эдилар. Қисқаси, бугун уларнинг 4 йил олдинги ва айни пайтдаги ҳолатларига бирров назар соламиз.

Клаудио Раньери

Ўша вақт: Лига 2да «Монако» бош  мураббийи

Ҳозир: Англия чемпионати етакчиси бош мураббийи

Раньери мураббийлик фаолиятининг старт босқичида Италия футболидаги энг истиқболли мутахассислардан бири саналган. Бироқ «Челси»даги иш тажрибасидан сўнг Клаудионинг фаолиятида пасайиш кузатилди - у на «Валенсия» ёки «Парма», на «Рома» ёки «Ювентус» ва на «Интер»да чинакам ном қозонди. Натижада ўз омадини Франция иккинчи лигасидан излашга қарор қилди - унинг хизматларига вақтида кучли ҳисобланган  «Монако» қизиқиш билдирганди. Раньери Франциядаги илк мавсумидаёқ монегаскларни элитага олиб чиқди ва кейинги йили мамлакатнинг вице-чемпионига айланди. Унинг жамоаси фақат энди-энди дуч келган юлдузларни харид қила бошлаган «ПСЖ»дан ортда қолди. Бироқ клуб бошқарувида қайд этган муваффақиятларига қарамай, россиялик Вадим Васильев раҳбарлигидаги «Монако» вакиллари италияликнинг иш услубига паст баҳо беришди. Оддий айтганда, жамоа ўйини ўта зерикарли эканлигини назарда тутган раҳбарият рўйхотирликни бир четга суриб, Раньерига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Итальян мутахассиси шундан сўнг Греция миллий жамоасида қисқа муддат иш олиб борди ва мисли кўрилмаган муваффақиятсизлик оқибатида ношуд мураббийга айланди-қўйди. Ана шу паллада «Лестер» клуби мутлақо кутилмаганда, омадсиз Клаудио амакини туманли ўлкага қайтарди ва унинг зиммасига «тулкилар»ни атиги премьер-лигада олиб қўйишга уриниш вазифасини юклади. Раньери эса бу мажбуриятни 100 чандон ортиғи билан бажармоқда. Ахир лиганинг асосий аутсайдерларидан бири ҳисобланган жамоа айни пайтга келиб, умуман бошқача қиёфага кирди ҳамда йўлида учраган ҳар қандай грандга бемалол сабоқ беряпти. Табиийки, воқеаларнинг бундай ривожи Раньери обрўсини кескин ошириб юборди.

 

Жейми Варди

Ўша вақт: «Флитвуд Таун» аъзоси ва 5-дивизионнинг энг яхши тўпурари

Ҳозир: АПЛнинг бош тўпурари мақомига даъвогар

 Варди ҳақидаги энг қуйидан юқорига кўтарилиш эртагини ҳозирда деярли ҳамма билади. «Лестер» бош ҳужумчиси қиёфасини  эндиликда мамлакатдаги барча спорт нашрларида ҳар куни кўриш мумкин. Унинг углеводород толаси ишлаб чиқарувчи фабрикада оддий хизматчи бўлганию, АПЛнинг сара голеадорлари қаторига кириш йўлида қандай тарихни бошдан кечирганини эса, бугунги кунда барча футбол мухлислари бир-бирларига эринмай ҳикоя қилиб беришади. Бундан 4 йил олдинги мавқесига келсак, Жейми 5-дивизион (!) вакили -  «Флитвуд Таун» клубида тўп сурарди. Ўшанда, Варди шартномага имзо чеккан куниёқ янги клуби асосий таркибида  майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиш уддасидан чиқмади, кейинги баҳсда ҳам рақиб дарвозасини нишонга ололмади. Лекин шундан сўнг кетма-кет 3 марта «дубль» қайд этиб, тўпурарлар пойгаси пешқадамлигини қўлга олди. Якунда нотаниш ҳужумчи 31та гол билан лига бош голеадори бўлди. Муҳими, унинг самарадорлиги «Флитвуд Таун»га жуда асқотиб, клуб ўз тарихида илк марта  Футбол лигаси йўлланмасига эга чиқди. Мана, Жейми энди энг номдор ва пулдор клубларнинг доимий эътиборида турибди.

 

Каспер Шмейхель

Ўша вақт: чемпионшип дебютанти

Ҳозир: АПЛ пешқадамининг асосий дарвозабони

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий посбони — Петер Шмейхелнинг ўғли ҳозирги «Лестер» фахрийларидан биридир. Кичик Шмейхель «тулкилар» билан чемпионшип ўртамиёнасидан  АПЛ етакчисигача бўлган йўлни мардонавор босиб ўтди. Тўғри, Каспернинг фаолияти отасиники каби ўта ёрқин кечмаяпти. Дейлик, у ёшлигида «Манчестер Сити» таркибидан жой ололмади, ижара келишувлари асосида сарсон юрди, ҳаттоки, 4-лига вакили «Ноттс Каунти»да бир мавсум ўйнади, «Лидс»да омадсизликка юз тутди... Шундай кўргиликлардан кейингина ўша пайт «Лестер»да ишлаган эски таниши Свен-Ёран Эрикссондан таклиф олди. Албатта, бу жамоадаги ишлари ҳам бирданига силлиқ кечгани йўқ. Мисол учун, ўйинлардан бирида атиги 30 сония ичида 2 марта карточка олиб, барчани ҳайратлантирди. Ҳакам унга биринчи «сариқ»ни 11 метрли зарба ижросидан олдин тўпни «нуқта»дан суриб қўйгани учун кўрсатди. Кейин эса Каспер петальтидан гол қўйиб юбориб, тўпни стадион ташқарисига тепиб юборишга уринди ва бу хатти-ҳаракати учун иккинчи сариқ карточкани олиб, жамоасини қийин аҳволда қолдирди.  Лекин энг муҳими шуки, кичик Шмейхель ортда қолган 4 мавсум давомида «Лестер»нинг биринчи рақамли футболкасини ҳеч кимга бермади. Жорий мавсум эса, ниҳоят, томирида АПЛ тарихидаги энг яхши киперлардан бирининг қони оқаётганини исботлашга тушди.

 

Кристиан Фукс

Ўша вақт: «Шальке» ҳимоячиси, ЧЛ иштирокчиси

Ҳозир: «Лестер» асосий таркибининг алмаштирилмас футболчиси

Фукс юқори даражада ўйнаш бобида улкан тажрибага эга. Австриялик ҳимоячи мавсум-2010|2011да бундеслигада шов-шув кўтарган «Майнц»даги ажойиб ўйинлари орқали «Шальке» назарига тушди ва янги клубида ҳам осонгина ўз ўрнини топди. Яъни гельзенкирхенликлар бошланғич таркибида дарҳол чап қанот ҳимоячиси позициясини эгаллади. Тўғри, Кристиан юқори тезликка эга эмас ва асосан тўғри жой танлаши ҳисобига рақибидан устун чиқади. Шунингдек, стандарт вазиятларда кўп наф келтиради. Орадан 2 йил ўтиб, Фукс «Шальке» билан Германия бундеслигаси бронза медалини ютди. Ўшанда клубнинг финишга  «Бавария» ва «Боруссия»дан сўнг етиб келиши ҳамда ЧЛда 1|8 финалгача боришида австриялик ҳимоячининг хизматлари катта бўлганди. Энди эса Фукс «Лестер» ҳимоясида тартиб ўрнатмоқда имкон даражасида.

 

Роберт Хут

Ўша вақт: «Сток Сити» ҳимоясининг етакчиси

Ҳозир: «Лестер» ҳимоясининг етакчиси

Немис ҳимоячиси «Лестер» сафида бир йил олдин пайдо бўлди. У клубга  «Сток Сити»дан ижара шартномасига асосан ўтганди. Ёзда эса «Лестер» Роберт трансферини тўлиқ сотиб олди. Хут - АПЛнинг ҳозирги пешқадами учун ғоят муҳим ижрочи. Чунончи, у улкан тажрибаси ёрдамида жамоа ҳимоясида ташаббус кўрсатяпти. Оддий айтганда, орқа чизиқдаги ўйин айнан Хут атрофида ташкил этиляпти. Германиялик футболчини Англияда бежиз «Берлин девори», дея мақташмайди. Умуман, «Лестер» ўтган мавсум асосан Хутнинг жонбозликлари туфайли элитадаги жойини сақлаб қолганди. Роберт аксарият клубдошларидан фарқли ўлароқ, узоқ йил-лардан буён премьер-лигада фаоли- ят юритмоқда. Ҳар ҳолда, «Челси», «Мидлсбро» ва «Сток Сити»да етарлича тажриба тўплаган. Дейлик, мавсум - 2011|2012да айнан «кулоллар» сафида тўп сурган ва клуб ўзи учун муносиб 14-поғонадан жой олганди. Эътиборлиси, Хут бу натижага ҳимоядаги аниқ ўйинлари баробарида 3та голи билан ҳам ҳисса қўшганди.

 

Дэнни Дринкуотер

Ўша вақт: «Барнсли» аъзоси, «Манчестер Юнайтед»нинг чуқур захирачиси

Ҳозир: «Лестер»нинг асосий футболчиларидан бири

Дринкуотер  «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ у «қизил иблислар»нинг биринчи жамоасида лоақал бир марта ҳам майдонга тушган эмас. Хуллас, Дэнни манкунианликлар сафидаги  фаолиятининг катта  қисмини қўйи лигалар клубларида ижара асосида ўтказди. Аниқроқ айтганда, ярим ҳимоячи «Хаддерсфилд», «Кардифф», «Уотфорд» ва «Барнсли» каби жамоалар либосини кийишга улгурди. Хусусан, 4 йил олдин «Барнсли»да эди. 21 ёшли футболчи чемпионшипда 18та ўйинда қатнашиб, битта гол ургач, «Лестер»дан аниқ таклиф олди ва  «МЮ»га қайтиш умидига қўл силтаб, «тулкилар» билан узоқ муддатли битим тузди. Кўринишидан, у бу масалада адашмади, чоғи...

 

Н~Голо Канте

Ўша вақт: Франция 3-дивизиони иштирокчиси «Булонь» аъзоси

Ҳозир: «Лестер»да майдон марказининг алмаштирилмас футболчиси

Sky Sportsнинг илғор мутахассислари «Лестер» қайд этаётган юксалишни биринчи навбатда, айнан Канте билан боғлаяптилар, ундан кейингина Варди ва Маҳрезни эътироф этишяпти. Дарҳақиқат, франциялик таянч ярим ҳимоячиси «тулкилар» ўрта чизиғида чинакам етакчидир. Муҳими, у марказда тартиб ўрнатишдан ташқари, рақиб жамоалар дарвозаси томон ҳужум ташкил қилишга ҳам улгурмоқда. Н~Голо катта футболдаги фаолиятини Франция учинчи дивизиони қатнашчиси - «Булон»да бошлади. Яъни мавсум - 2012|2013да таянч ҳудудида ўзини кўрсата бошлади. Орадан атиги бир йил ўтгач, футболчи  битта  юқори лигага сакради - уни «Кан» ўз даргоҳига чорлади. Канте янги жамоада ҳам дарров асосий таркибнинг шубҳасиз аъзосига айланиб, шерикларини олға бошлади. Мавсум якунида «Кан» Лига 1 йўлланмасини қўлга киритди. Ўтган мавсум эса у Европанинг 5та кучли биринчилиги иштирокчилари орасида муваффақиятли тўп олиб қўйиш бўйича энг юқори натижалардан бирини қайд этди: битта ўйинда ўртача 5,3 марта. Хуллас, жуссаси кичик, аммо бақувват хавбек шу билан кўпчиликнинг назари тушди. Фақат, «Лестер» скаутлари илдамроқ ҳаракат қилишди ва уни янги бош мураббий - Клаудио Раньерига тўхтовсиз тавсия этаверишди. Италиялик доно мутахассис эса трансферга розилик беришни пайсалга солмади. Мана натижаси -  «Кан» 8 млн. евро олди, «Лестер» бўлса, ҳозирдан «Янги Макелеле», дея эътироф этилаётган футболчи соҳибига айланди.

 

Марк Олбрайтон

Ўша вақт: «Астон Вилла»да захира футболчиси

Ҳозир: «Лестер»да голли вазиятлар яратиш бўйича мутлақ етакчи

Олбрайтон илк марта мавсум - 2009|2010да  «Астон Вилла» таркибида чақнади, бироқ иқтидори кенг даражада тан олинганига қарамай, клубда етакчилар қаторига киролмади. 2014 йил ёзига келиб, Маркнинг «Вилла» билан тузган шартномаси муддати ниҳоясига етди ва у озод агент мақомида «Лестер» сафини тўлдирди. Айтганча, унинг «тулки»га айлангани катта можарога сабаб бўлди. Тўғрироғи, «Астон Вилла» бош мураббийи Тим Шервуд клуб офисида чинакам тўполон кўтариб, шундай иқтидорли футболчини қўйиб юборган раҳбариятни беаёв танқид қилди. Олбрайтоннинг ўзи эса хотиржам ҳолда, «Лестер»да муҳим «фигура» бўлиб, ҳозирга қадар самарали ўйнаяпти.

 

Риёд Маҳрез

Ўша вақт: Лига 2 иштирокчиси - «Гавр»да захира футболчиси

Ҳозир: «Гол}пас» тизими бўйича АПЛ етакчиси

Англия бош лигасининг жорий мавсумида энг ёрқин ўйинчилардан бири бўлиб турган Риёд профессионал даражадаги илк голини атиги 4 йил аввал, 20 ёшида нишонлаган. Ҳа, ҳозир бунга ишониш анча қийин. Маҳрез ўша мавсум «Гавр» клубининг асосий таркибида энди-энди ўйнай бошлаганди - Франция иккинчи дивизионида. Умуман, йигитча клубда эътиборни тортадиган статистикаси билан ажралиб турмаган. Бошқача айтганда, асли жазоирлик футболчи «Гавр»дек камтарин жамоада ҳам бош ролни бажармасди. У ўзининг илк чинакам яхши мавсумини фақат бир йилдан сўнг, «Лестер» сафига қўшилгач, ўтказди. Битта фактга эътибор қаратинг: «тулкилар» унинг учун «нақ» 400 минг фунт стерлинг тўлашганди. Энди эса шу футболчи бир неча миллионни ўз ичига олган манфаатли таклифларга кўмиляпти... Ҳа, буни ҳақиқий парвозга қиёсласа бўлади.

 

Шинжи Оказаки

Ўша вақт: «Штутгарт»да захира футболчиси

Ҳозир: «Лестер» ҳужумида Вардининг шериги

«Штутгарт»нинг япониялик ҳужумчиси ўша пайт анча мураккаб вазиятда қолган, яъни ўйинида яққол паса-йиш рўй берганди. Ваҳоланки, немис клуби у билан шартнома тузгач, янги юлдуз кашф этишга умид боғлаган ва унга мутлақо ишонганди. Бироқ япон ҳужумчиси бинойидек кечган дебют мавсумидан сўнг бирданига суръатни тушириб юборди ва захира ўриндиғига «михланди». Хуллас, асосий таркибда атиги 11 марта майдонга тушиб, 1тагина гол урган  футболчи раҳбарият ишончини буткул йўқотди. Натижада «Штутгарт» мавсум якунлангач, уни камтарин «Майнц»га арзимас нархда сотди. Орадан 2 йил ўтиб-ўтмай, Оказаки уни ҳисобдан чиқаришга шошилишганини тўла исботлади: бундеслигадаги икки мавсумда жами 28та гол урди. Ушбу самарадорлиги ўлароқ, «Лестер»дан таклиф олди ва 7 млн. евро эвазига Англия чемпионатидан қўним топди. Энди эса япон футболчиси премьер-лиганинг энг сара ҳимоячиларини мудом ҳушёрликда ушлаб турибди.

 

Леонардо Ульоа

Ўша вақт: «Альмерия» аъзоси ва сегунданинг энг яхши тўпурари

Ҳозир: «Лестер» захирасидаги биринчи рақамли футболчи

Ульоа айни ҳолатда «Лестер»да асосий роль соҳиби эмас, албатта. Лекин у ўтган йили ҳам бошланғич таркибнинг тўлақонли ўйинчиси саналар ва жамоа учун бир қатор ўта муҳим голлар уриб, унинг олий дивизионда қолишига катта ҳисса қўшганди. Бундан 4 йил олдин эса аргентиналик футболчи «Альмерия» шарафини ҳимоя қилар ва унинг таркибида мавсум -2012|2013 якунига кўра, испан сегундаси бош тўпурари бўлганди. Леонардо шундан яна ярим йил ўтгач, чемпионшип иштирокчиси - «Брайтон энд Хоув» клуби сафига қўшилиб,туманли ўлкадаги фаолиятини бошлади. Ульоанинг жорий мавсум ҳам бир нечта муҳим голларга муаллифлик қилганини айтиш ўринли.

Манба: Championat.com,

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: штеук
Киритилди: 09:22, 18.03.2016.
Ўқилди: 3111 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.