Кириш Регистрация

Ямалнинг нархи яна 30 миллион еврога ошди

Баҳо:
+1 | -

"Transfermarkt" интернет портали Испания Ла лигасида тўп тепаётган футболчиларнинг бозор қийматини янгилади. "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг бозор қиймати 30 миллион еврога ошган, испаниялик футболчининг нархи ҳозирда 180 миллион еврога тенг.

Ямал 2023 йилдан бери "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ёш футболчи "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 21 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

"Барселона" айни дамда 38 очко билан Испания Ла Лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 17:20, 27.12.2024.
Ўқилди: 2416 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.