«Ливерпуль» «Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олишга уринди, бироқ музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
«Қизиллар» 23 ёшли франциялик футболчини мажбурий сотиб олиш шартисиз ижарага олишни истаган. «Челси» эса футболчини тўлиқ трансфер қилишни талаб қилган. Бироқ Андони Ираола бошқараётган жамоанинг бундай трансферни амалга ошириш учун маблағи йўқ, деб хабар берди Фабрис Хокинс.
Аввалроқ «Челси» Гюстони 75 миллион фунт эвазига сотишга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди. «Манчестер Сити» ва футболчига қизиқиш билдирган бошқа топ-клублар бу нархни ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда.













