«Барселона» «Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.
Каталонияликлар футболчини ҳимоя қанотини кучайтириш учун яхши вариант сифатида кўришмоқда. «Кўк-анорранглилар» Димарконинг ҳужумдаги қобилиятларини юқори баҳоламоқда.
«Интер» «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида билади. Миланликлар футболчини сотишни истамаяпти. «Нерадзуррилар» ҳимоячига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Transfermarkt портали Федерико Димарконинг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.













