«MilanNews» журналисти Антонио Витиелло «Милан» бош мураббийи Рубен Аморим ихтиёридаги таркиб тўлиқ шаклланмаганини таъкидлади.
Унинг фикрича, жамоага яна бир юқори даражали марказий ҳимоячи ва Юнус Мусо билан бирга ўйнай оладиган универсал яримҳимоячи етишмаяпти.
Шунингдек, мавсум давомида ҳужумда фақат Гонсалу Рамуш ва Франческо Камардага таяниш катта таваккалчилик бўлиши мумкин.
Витиелло Рафаэл Леау сотилганидан кейин унинг ўрнига асосий таркиб даражасидаги ҳужумкор яримҳимоячи олиб келиш керак эди, деб ҳисоблайди.
Унинг таъкидлашича, «Милан»нинг трансфер бозоридаги фаолияти қониқарсиз бўлган ва клуб айрим позицияларни кучайтириш имкониятини бой берган.
Витиелло энди Аморим мавжуд таркиб билан жамоани Чемпионлар лигасига қайтариши кераклигини айтди.













