Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ди Мария Мессининг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Лионель Мессининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди.

Ди Мария Мессининг баёнотини ўз ижтимоий тармоқларида улашиб, унга қисқа изоҳ қолдирди:

"Раҳмат, абадий сардор".

Икки футболчи Аргентина терма жамоаси сафида биргаликда катта муваффақиятларга эришган. Улар 2021 йилда Америка кубогида, 2022 йилда жаҳон чемпионатида ва 2024 йилда яна бир бор Америка кубогида ғолиб чиққан.

Ди Мария Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини икки йил аввал якунлаган эди.

Месси эса миллий жамоада 2005 йилда дебют қилган. У Аргентина сафида 207 та учрашув ўтказиб, 125 та гол урган ва 65 та голли узатмани амалга оширган. Ҳар учала кўрсаткич ҳам терма жамоа рекорди ҳисобланади.

Лионель Месси клуб миқёсида фаолиятини давом эттирмоқда. У ҳозир МЛСда иштирок этувчи "Интер Майами" шарафини ҳимоя қиляпти. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 22:04, 31.08.2026.
Ўқилди: 2749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик