Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Гакпо трансфери амалга ошмади, "Сити" эътиборини "Эвертон" вингерига қаратди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" "Ливерпуль" ҳужумчиси Коди Гакпони ўз сафига қўшиб олиш имконияти камайганидан сўнг "Эвертон" вингери Илиман Ндиайега қизиқиш билдирмоқда.

Гакпо "шаҳарликлар"нинг устувор трансфер мақсадларидан бири эди. Бироқ "Ливерпуль" нидерландиялик футболчига муносиб ўринбосар топа олмагани сабаб уни қўйиб юборишдан бош тортди. Шундан сўнг "Манчестер Сити" ҳужум чизиғини кучайтириш учун муқобил вариант сифатида Ндиайе номзодига эътибор қаратди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Манчестер Сити" 26 ёшли сенегаллик футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан "Эвертон" билан аллақачон алоқага чиққан.

Transfermarkt маълумотига кўра, Илиман Ндиайенинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Эвертон" билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

2026/27 йилги мавсумда Ндиайе "Эвертон" сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 21:58, 31.08.2026.
Ўқилди: 1962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик