Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Расман: "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Ла Лигага кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Валенсия" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиоттни ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Келишув 2026/27 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланган.

23 ёшли Эллиотт "Фулхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англия Премьер-лигасида 16 ёшида дебют қилган. 2019 йилда эса "Ливерпуль" сафига ўтган.

Ярим ҳимоячи мерсисайдликлар таркибида 149 та расмий учрашув ўтказиб, қатор совринларни қўлга киритган. Улар орасида Англия чемпионлигининг икки карра ғолиблиги ҳам бор.

Эллиотт Англия ёшлар терма жамоаси сафида икки марта Европа чемпиони бўлган. 2025 йилги мусобақада эса у турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Transfermarkt маълумотига кўра, Харви Эллиоттнинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 22:47, 01.09.2026.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик