"Transfermarkt" нуфузли интернет-портали Испания чемпионати ўйинчилари учун янги нархларни эълон қилди.
Янгиланиш давомида "Реал" катта минусда қолди, чунки фақат битта ўйинчи - ҳимоячи Рауль Асенсионинг нархи (+7,2 млн евро, 7,5 млн евро) кўтарилди. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида 14 нафар футболчининг нархи пастлади.
Қийматда энг кўп йўқотишлар Килиан Мбаппе (160 млн), Орельен Тчуамени (80 млн), Эдуардо Камавинга (80 млн), Эдер Милитао (40 млн) ва Эндрик (40 млн) га тўғри келди. Бешта ўйинчининг барчаси 20 миллионга арзонлашди.
Кейинги ўринларни Родриго (-10 млн, 100 млн), Браим Диас (-5 млн, 35 млн), Андрей Лунин (-5 млн, 20 млн), Давид Алаба (-5 млн, 10 млн), Ферлан Менди (-4 млн, 18 млн), Даниэль Карвахаль (-2 млн, 10 млн), Антонио Рюдигер (-1 млн, 24 млн), Лука Модрич (-1 млн, 5 млн) ва Лукас Васкес (-500 минг, 3,5 млн) эгаллаган.