Мадриднинг «Реал» клуби янги тайинланган бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг икки нафар ҳимоячисидан қутилмоқчи. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Мигель Серрано хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, португалиялик мутахассис Альваро Каррерас ва Рауль Асенсиога умид боғламаяпти. «The Special One» ушбу футболчиларни сотиб юборишни ва улардан тушган маблағ эвазига уларнинг позициясига бошқа ўйинчиларни таклиф этишни хоҳламоқда.
Моуринью яқиндагина «қироллик клуби» бош мураббийлиги лавозимига қайтган эди. Юлдуз мураббий Испания гранди билан 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаган.













