Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.
Fichajes журналистлари маълумотларига кўра, «ПСЖ» футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Парижнинг топ-клуби раҳбарияти вингернинг трансфери учун немисларга 180 миллион евро таклиф қилмоқчи.
«ПСЖ» бу футболчини харид қилишга қизиқиш билдираётган Мадриднинг «Реал» клуби билан рақобатлашади.
Ўтган мавсумда Майкл Мюнхен жамоаси сафида 52 та ўйинда иштирок этди. Олисе 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.













