Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Истоминдан ажойиб “камбэк”, эндиги рақиб – Маррей!

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Майами шаҳрида давом этаётган “Мастерс” сериясига кирувчи, соврин жамғармаси 7 миллион 37 минг 595 доллардан иборат нуфузли турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Ҳамюртимиз илк даврада хорватиялик Борна Чоричга қарши кортга чиқди. Денис биринчи сетни 4:6 ҳисобида бой берди. Иккинчи сет ҳам худди шу ҳисобда якунига етиб бораётган бир пайтда Истомин ажойиб “камбэк”ни амалга оширди.

Кўпчилик Чоричнинг ғалабасини кутаётган бир паллада ҳамюртимиз сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳал қилувчи сетда ҳам рақибининг битта геймини ютиб олган Денис яна 7:5 ҳисобидаги ғалабага эришди. Учрашув 2 соату 45 дақиқа давом этди.

Ҳар икки теннисчи 4тадан “эйс” зарбани амалга оширишди. Икки теннисчи ўртасидаги учрашувлар ҳисоби 1:1га етди. Энди Истомин иккинчи босқичда британиялик Энди Маррейга қарши кортга чиқади. Дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлган Маррей ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 76, 20 ёшли Чорич 46, Маррей эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Майами турнири ғолиби бир миллион 28 минг 300 доллар мукофот пули ҳамда 1000 рейтинг очкосига эга бўлади.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 15:15, 25.03.2016.
Ўқилди: 4479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик