Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

ОЧЛдаги Ўзбекистонлик тўпурарлар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон жамоаларида тўп сурган 98 та футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олган. Қуйида ана шу футболчилар ўнлиги билан танишишингиз мумкин. 

 
10. Артур Геворкян – 5 гол 
Туркманистонлик “Қирол Артур” Осиё Чемпионлар лигасида 2010 йили “Пахтакор” либосида иккита гол урган бўлса, ўтган мавсумда Қаршининг “Насаф” клуби либосида учта голга муаллифлик қилган. Геворкян ушбу мавсумда рейтингда янада юқорироққа кўтарилиш имкониятига эга. 

 
9. Денилсон – 5 гол 
“Бунёдкор”нинг бразилиялик легионери Денилсон 2009 йили 1, 2010 йили эса 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Денилсон мазкур мусобақада умумий ҳисобда 15 марта зафар қучиб, бир бора турнир ғолиби бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. 

 
8. Александр Гейнрих – 5 гол 
Гейнрих 2008-2010 йиллар давомида қаторасига уч мавсум давомида ЧЛда гол урган. Саша 2008 ва 2009 йиллари иккитадан, 2010 йили эса битта тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйган. 

 
7. Темурхўжа Абдухолиқов – 6 гол 
Темурхўжа 2011, 2012, 2013 йилларда “Пахтакор” либосида ушбу турнирда 4 марта рақиблар посбонларини ранжитган бўлса, 2015 ва 2016 йилларда “Локомотив” учун иккита гол урди. Абдухолиқов ОЧЛда 5 мавсум гол урган тўртта футболчининг бири ҳисобланади. 

 
6. Игор Сергеев – 6 гол 
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси ҳисобланадиган Сергеев ўтган мавсумда “Пахтакор” учун учта гол урган эди. Ушбу мавсумда эса у дастлабки 3 ўйиннинг барчасида тўп киритиб, умумий голлари сонини 6 тага етказиб олди. Агар Игор сермаҳсуллигини давом эттирса, кейинги ўйиндаёқ кучли бешликдан ўрин эгаллаши мумкин. 

 
5. Одил Аҳмедов – 7 гол 
Аҳмедов “Пахтакор” таркибида 2008-2010 йилларда ЧЛда 7 та голга муаллиф бўлган. Одил ушбу турнирда “хет-трик” қайд этган Ўзбекистонлик ягона футболчи ҳисобланади. Шунингдек у кетма-кет уч мавсум ушбу мусобақада иккита ва ундан ортиқ гол урган ягона Ўзбекистонлик экани ҳам диққатга сазовор. 

 
4. Сервер Жепаров – 8 гол 
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси 2004-2006 йилларда “Пахтакор”да 5 та, 2008-2009 йиллари “Бунёдкор”да 3 та гол киритган. Жепаров айни пайтда “Локомотив” таркибида тўп сурмоқда. Агар у “темирйўлчилар” либосида ҳам ушбу турнирда гол ура олса, Тошкентнинг 3 та жамоаси учун ЧЛда тўп киритган илк футболчига айланиши мумкин. 

 
3. Акмал Холматов – 8 гол 
Тожикистонлик футболчи Ўзбекистоннинг учта жамоаси либосида ЧЛда гол урган ягона футболчидир. У 2004-2007 йилларда “Нефтчи”да 5, 2008 йили “Пахтакор” ва 2013 йили “Локомотив”да биттадан гол урган. Холматов Фарғоналиклар учун Чемпионлар лигасида энг кўп гол киритган футболчи ҳисобланади. 

 
2. Зайниддин Тожиев – 9 гол 
Тожиевларнинг каттаси “Пахтакор” жамоаси тарихидаги ОЧЛдаги энг яхши тўпурар. У 2006 ва 2008 йиллари иккитадан гол урган бўлса, 2009 йили 5та тўпни дарвозага тўғирлаб қўйган. Зайниддин бир мавсумда ушбу мусобақада энг кўп гол урган Ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. 

 
1. Анвар Солиев – 15 гол 
Ўзбек клублари учун ОЧЛда энг кўп гол урган футболчи бу – Солиевдир. Анвар 2003, 2004, 2005 ва 2006 йиллари “Пахтакор” учун 8 та, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда “Бунёдкор” учун 7 та гол урган. У ЧЛда “шерлар” тарихидаги иккинчи, “қалдирғочлар” тарихидаги биринчи тўпурардир. Шунингдек Солиев қаторасига беш, умумий ҳисобда 9 мавсум давомида ЧЛда гол урган ягона Ўзбекистонлик футболчи! 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:38, 28.03.2016.
Ўқилди: 5062 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.