Олий лиганинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хўш ушбу турда Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари қандай ўйнашди? KRuz.uz сайти бу ҳақда тўхталиб ўтади.
Ойбек Нурбоев ярим соат ўйнади
“Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилаётган Ойбек Нурбоев “Андижон”га қарши ўйиннинг 60-дақиқасида Баҳодир Акрамовнинг ўрнига майдонга тушди. Ушбу баҳсда Ойбекнинг жамоадошлари кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Нурбоев олдинги икки ўйинда майдонда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилган эди.
Наврўз Алимов ўйнамади
“Қўқон-1912” жамоасида тўп тепаётган яна бир қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Наврўз Алимов “Андижон” билан баҳсни ўтказиб юборди.
Азамат Алланиязов 65 дақиқа ўйнади
Бир неча йиллардан буён Қаршининг “Насаф”ида тўп сураётган Азамат Алланиязов “Обод” билан ўйинни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада ўз ўрнини жамоадоши Бобир Абдихолиқовга бўшатиб берди. Азаматнинг жамоаси бу баҳсни кичик 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди. Ўтган мавсумда “41” рақамда ўйнаган Алланиязов бу йили “21” рақамда ҳаракат қилмоқда.
Саламат Қуттибоев
Мавсум аввалида “Олмалиқ”ни “Бухоро”га алмаштирган Саламат Қуттибоев “Пахтакор” билан учрашувда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Бухороликлар ушбу турда “шерлар”дан очко ола билишди. Айни пайтда “Бухоро” 5 очко билан, турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.
Дамир Низанов ўйнамади
“Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Дамир Низанов “Локомотив”га қарши ўйинда майдонга тушмади. Унинг жамоадошлари Тошкентда “Локомотив” томонидан 4:0 ҳисобида тор-мор этилди.
Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz