Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

«Лестер» «Тоттенхэм» билан фарқни 7 очкога етказди

Баҳо:
+ | -

"Лестер" Англия чемпионлиги сари яна бир жиддий қадам ташлади. 32-тур доирасида "Тоттенхэм"нинг очко йўқотганидан фойдаланган "тулкилар", бугун ўз майдонларида "Саутгемптон"ни мағлуб этиб, очколар орасидаги фарқни оширди.

Куман шогирдлари ушбу ўйинда ижобий натижага эришишлари мумкин эди. Баҳснинг 32-дақиқасида Садио Мане яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Шмейхелни алдаб ўтиб, зарба берди. Тўп эса ортдан етиб келган Симпсонга тегиб қайтди. Орадан 6 дақиқа ўтиб эса мезбонлар ҳисобни очишди. Дринкуотер чап қанотдан берган узатмани Морган бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда тўп назорати асосан "Саутгемптон" томонида бўлди. Улар қанотлардан ҳужум ташкил қилишди. Майдон эгалари рақибнинг барча хамлаларини бартараф этишга муваффақ бўлишди. "Лестер"нинг қарши ҳужумлари эса жуда хавфли бўлди. Меҳмонлар дарвозабони Форстер 3 марта ўта хавфли зарбаларни бартараф этди.

Шу тариқа, Раньер шогирдлари кетма-кет бешинчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Чемпионат тугашига 6та тур қолганида "Лестер" "Тоттенхэм"ни 7, "Арсенал"ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.

АПЛ, 32-тур
Лестер – Саутгемптон 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 38 Морган.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон (Дайер, 90), Марез (Грэй, 79), Варди, Окадзаки (Ульоа, 64).
Саутгемптон – Форстер, Фонте, ван Дейк, Бертран, Таргетт (Тадич, 46), Ваньяма, Класи (Остин, 73), Мане, Дэвис (Уорд-Проуз, 73), Соареш, Пелле.
Огоҳлантиришлар: Ваньяма (46), Дринкуотер (51), Тадич (75), Фукс (88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:26, 03.04.2016.
Ўқилди: 3716 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик