Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади. Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, аргентиналик футболчи «матрасчилар» сафини фақат «Барселона»дан таклиф тушган тақдирдагина тарк этишга тайёр.

26 ёшли ҳужумчи Испанияда қолишни истамоқда ва «кўк-анорранглилар» аллақачон ушбу қимматбаҳо трансферни қандай амалга ошириш ҳақида бош қотиришмоқда.

Альвареснинг «Transfermarkt» порталидаги тахминий трансфер баҳоси 90 миллион еврони ташкил этади, унинг амалдаги шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган. Тарқалган кўплаб миш-мишларга кўра, форвардни ўз сафига қўшиб олишни Лондоннинг «Арсенал» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари ҳам хоҳлашмоқда.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026.
Ўқилди: 20054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик