«МЮ» бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионатининг 32-тури доирасида «Эвертон»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Қайсидир маънода бу ўғирланган ғалаба бўлди. Биз яхши ўйнай олмадик. Жисмоний томонлама толиқиш билан ўйнаганга ўхшадик. Футболчилар терма жамоалар сафидан қандай ҳолатда қайтишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Бугун бизга омад кулиб боқди.
Рақиб биз кутганимиздан бироз бошқача ўйнади. Биз ҳамиша мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз, ўйлайманки, бугунги ўйинни кузатиш ишқибозлар учун қизиқарли бўлди.
Агар бугун ютқазганимизда, «Манчестер Сити» билан ўйиндаги ғалаба ўзининг қадрини йўқотарди. Биз ҳамон ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб боряпмиз. Олдинда «Тоттенхэм»га қарши қийин ўйин кутиб турибди», – дейди ван Гал.