"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди
Учрашувда каталонияликларнинг ҳар икки голини Суарес киритди.
"Ҳа, Торреснинг четлатилиши ҳал қилувчи рол ўйнади, чунки Фернадонинг қандай яхши ўйинчи эканлигини ҳамма билади. Тенг таркиб билан ўйнаганимизда мароқлироқ бўларди.
Қийин бўлишини билар дик ва иккинчи голни ура олдик. Энг асосийси биз ғалаба қозондик ва "Висенте Кальдерон"да ҳам "Атлетико"га гол уришимиз керак бўлади", - дейди Суарес.