Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Тракторсозий» – «Пахтакор» 2:0. Учрашувга оид 12 факт

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Тракторсозий” жамоасига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Биз ўз анъанамизга содиқ қолган ҳолда ўйинга оид бир қатор фактларни эътиборингизга хавола этамиз.

1. “Пахтакор” мусобақадаги 85-учрашувини ўтказиб, 32-мағлубиятини қабул қилиб олди.

2. “Шерлар” ушбу турнирда 37 та ғалаба ва 16 та дуранг ҳам қайд этишган. Тўплар нисбати — 117:113.

3. Тошкентликлар сафардаги 42-ўйинда иштирок этиб, 22-марта имкониятни бой беришди.

4. “Пахтакор” сафардаги баҳсларда 11 ғалаба ва 9 дурангга эришган. Тўплар нисбати — 45:72.

5. “Пахтакор” Эрон клубларига қарши Чемпионлар лигасидаги 15-учрашувини ўтказди. Тошкентликлар ана шу ўйинларнинг 10 тасида ғалаба қозониб, 4 тасида имкониятни бой берган. Яна бир беллашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати — 22:15, “Пахтакор” фойдасига.

6. “Шерлар” Эронда 7 та ўйин ўтказиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этишган.

7. “Тракторсозий” ОЧЛда ўзбек жамоалари билан ўтказган 4-учрашувида илк бор ғалаба қозонди. Клуб бундан олдинги 3 та баҳсни ҳам бой берган эди.

8. “Тракторсозий” турнирдаги 22-учрашувида 6-ғалабасига эришди.

9. Эрон жамоаси ушбу турнирда 3 марта иштирок этиб, барчасида гуруҳда сўнги ўринни эгаллаган эди. Бу сафар жамоа ўз тарихида илк бора гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга.

10. “Пахтакор” “Тракторсозий” жамоаси майдонида ютқазган биринчи Ўзбекистон жамоасига айланди. Бундан олдин мазкур стадионда Қаршининг “Насаф” жамоаси меҳмон бўлган ва “Қирол Артур"нинг “дубл”и эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

11. “Шерлар” турнирда ўтказган 85 ўйиннинг 21 тасида рақиб дарвозасига йўл топа олишмаган.

12. “Тракторсозий” мусобақада олтинчи марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фурқат Юсупов тайёрлади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:40, 07.04.2016.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик