"Комо" ҳужумчиси Симоне Ганц ёзда "Ювентус"га ўтади, дея хабар беради футболчининг отаси.
"Ўғлим "Ювентус" билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Симоне доим ўсишда ва катта клублар сафида ўйнаш учун пишиб етилди. Ўйлашимча, янги мавсумдан бошлаб у ўзининг қойилмақом ўйинлари билан ҳайратлантиради", - дея футболчининг отасидан иқтибос келтиради Sportitalia.