Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Обод» ФК танлов эълон қилади

Баҳо:
+ | -

“Обод” футбол клуби келгусида таниқли футболчи бўлиш ва ўзбек футболи довруғини янада кўтариш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз футбол мактабини очишга қарор қилди. Шу мақсадда клуб жорий йил 18 апрелдан 24 апрелга қадар соат 16:00дан 18:00гача бўлажак футболчилар учун танлов эълон қилади. Унда 2004-2010 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун боланинг соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (086-У шаклда), туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрка), ота-онаси номидан ариза, 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтиш учун спорт формаси бўлиши шарт. Танлов “Обод” футбол клубининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Унутманг, “Обод” футбол мактабида фарзандингиз ОФКнинг “С” лицензиясига эга ва малакали мураббийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўзлаштиради.

Манзил: “Обод” футбол клуби сунъий қопламали майдони.

Мўлжал: метронинг “Машинасозлар” бекати ҳамда “Темирйўлчилар” шифохонаси.

10, 28, 44, 72-автобусларнинг “Темирйўлчилар шифохонаси”, 1, 30, 96-автобусларнинг “Ташсельмаш” заводи бекати.

Мурожаат учун телефонлар:
+99893 554-02-20 (Жаҳонгир)
+99893 517-96-67 (Илҳом)

Манба: fcobod.uz
Киритилди: 16:44, 08.04.2016.
Ўқилди: 3974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.