Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Ла лига. «Барселона» кетма-кет иккинчи марта ютқазди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Ла лиганинг кетма-кет иккинчи ўйинида мағлуб бўлмоқда. 2007 йилдан бери "Аноета" стадионида ғалаба қозона олмай келаётган "кўк-анорранглилар", бу сафар ҳам "Реал Сосьедад" майдонидан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлишди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ мезбон ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Мунир дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди, аммо унинг зарбасини посбон Херонимо Рульи қайтарди. Олдинга ўтиб шуни таъкидлаш керакки, бу вазиятда мазкур дарвозабоннинг ўйинда охирги қаҳрамонлиги эмасди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, учрашувнинг 5-дақиқасида ўнг қанотдан етказилган узатмага Микель Ойарсабаль бош билан зарба берди. Зарба Браво учун қайтариб бўлмас траектория орқали тўрга бориб тушди.

Шундан сўнг сан-себастьянликлар 11 киши бўлиб зич ҳимоя қўрғонини юзага келтиришди. Ушбу қўрғоннинг энг сўнгида Рульи исмли посбон дарвозани "бетон"лаб ташлади. У Месси томонидан берилган бир нечта зарбани, Турон ва Иньесталарнинг хавфли зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Атлетико" ва "Реал" "Барса"дан атиги 3 ва 4 очко ортда қолишмоқда. Чемпионат тугашига 6 тур қолганида Ла лигада интрига кескин ошиб кетди.

Ла лига, 32-тур
Реал Сосьедад – Барселона 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 5 Ойарсабаль.
Реал Сосьедад – Рульи, де ла Белья, Рейес, Гонсалес, Элустондо (Сальдуа, 76), Ойарсабаль (Литри, 88), Прието, Сурутуса (Пардо, 80), Гранеро, Вела, Ильярраменди.
Барселона – Браво, Мунир, Пике, Дани Алвес, Рафинья (Иньеста, 46), Маскерано, Туран (Альба, 59), Сержи Роберто (Ракитич, 70), Бускетс, Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (25), Туран (43), Маскерано (68), Пике (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:22, 10.04.2016.
Ўқилди: 6118 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик