Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

АПЛ, 34-тур. Агуэронинг хет-триги эвазига «Челси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг марказий ўйинида «Челси»ни мағлуб этган «Манчестер Сити» турнир жадвалида «Арсенал»дан олдинга ўтиб олди.

Томонларнинг «Этиҳад» аренасида бўлиб ўтган ўйинидаги каби, «Стемфорд Бридж» стадионида ҳам «Манчестер Сити» 3:0 ҳисобида зафар қучди. Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг хет-тригига Лондон клуби сафидан ҳеч ким жавоб беролмади.

Учрашувнинг 78-дақиқасида бош ҳакам Майк Дин «Челси» посбони Тибо Куртуани майдондан четлатди ҳамда мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Шунга қадар ҳам «Сити» 2 та гол фарқи билан олдинда бораётганди.

Мазкур турдан кейин Агуэро голлари сонини 21 тага етказиб, «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди билан тенглашиб олди. Тўпурарлар пойгасида Ҳарри Кейн 22 та гол билан пешқадам.

Кетма-кет икки турни мағлубият билан якунлаган «Челси» 44 очко билан 10-поғонада бормоқда. «Манчестер Сити» эса 60 очко билан 3-ўринга кўтарилди. 59 очкога эга «Арсенал» 17 апрель куни «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади.

Англия Премьер-лигаси
34-тур, 16 апрель, шанба
«Челси» — «Манчестер Сити» 0:3
Голлар: Серхио Агуэро, 33 (0:1). Серхио Агуэро, 54 (0:2). Серхио Агуэро, 80-пен (0:3).
«Челси»: Тибо Куртуа, Сесар Аспиликуэта, Абдул Баба, Бранислав Иванович, Гари Кехилл, Жон Оби Микел (Асмир Бегович, 79), Виллиан (Роберт Кенеди, 70), Сеск Фабрегас, Рубен Лофтус-Чик, Педро Родригес (Бертран Траоре, 70), Диего Коста.
«Манчестер Сити»: Жо Харт, Пабло Сабалета (Бакари Санья, 60), Александар Коларов, Николас Отаменди, Эляким Мангала, Фернандино, Хесус Навас, Яя Туре, Кевин де Брюйне, Самир Насри (Фабиан Делф, 75), Серхио Агуэро (Калечи Ихеаначо, 85).
Четлатиш: Тибо Куртуа, 78 (Ч).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:21, 16.04.2016.
Ўқилди: 3301 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.