Кириш Регистрация

АПЛ, 34-тур. «Лестер» «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган ҳал қилувчи ўйинда «Лестер» «Вест Ҳэм»ни қабул қилди.

Ўйинни кўтаринки руҳда бошлаган мезбонлар 19-дақиқада жамоанинг асосий ҳужумчиси Жейми Вардининг навбатдаги голи орқали ҳисобни очишди. Бу унинг мавсумдаги 22-голи бўлди ва у турнир тўпурарлари рўйхатида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн билан тенглашиб олди. Қолаверса, бу унинг мавсумдаги 11-марта ўйинда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилиши бўлди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида эса воқеалар ривожи бошқача тус олди. 56-дақиқада Варди рақиб жарима майдонида йиқилди ва ўйин ҳаками уни симуляцияда айблаб, унга сариқ карточка кўрсатди. Футболчи бундан аввалроқ, ўйиннинг 28-дақиқасида ҳам огоҳлантирилгани сабабли иккинчи сариқ карточка қизил карточкага айланди ва футболчи майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Футболчи майдонни тарк этиш вақтида ножўя ҳаракат қилди ва бу унинг кейинги ўйинлардан дисквалификация қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўйиннинг 84-дақиқасида ўйин ҳаками мезбонлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Нуқтага яқинлашган Энди Керролл адашмади ва ҳисобни тенглаштирди. 2 дақиқа ўтиб эса меҳмонлар ҳимоячиси Аарон Крессвэл жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам меҳмонлар дарвозасига қарата пенальти белгилади. Захирадан ўйинга қўшилган Леонардо Ульоа белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

Эндиликда, «Лестер» ҳисобидаги очколар сони 73тага етган, «Вест Ҳэм» эса 53 очко билан 6-ўринда қолмоқда.

Лестер – Вест Ҳэм 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 18 Варди, 1:1 – 84, пенальти Кэрролл, 1:2 – 86 Крессуэлл, 2:2 – 90, пенальти Ульоа.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Канте, Олбрайтон (Шлупп, 54), Марез (Амарти, 78), Окадзаки (Ульоа, 59), Варди.
Вест Ҳэм – Адриан, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Антонио, Нобл (Лансини, 63), Обианг (Кэрролл, 46), Мозес (Валенсия, 72), Куяте, Пайе, Эменике.
Огоҳлантириш: Варди (28), Рид (30), Нобл (40), Пайе (42), Морган (77).
Четлатиш: Варди (56).

Олдинда мухлисларни «Арсенал» – «Кристал Пэлас» ҳамда «Сток Сити» – «Тоттенҳэм» учрашувлари кутмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:42, 17.04.2016.
Ўқилди: 4045 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.