Бразилиянинг "Сантос" клуби президенти Модесто Рома Жуниор жамоа ҳимоячиси Зеканинг бошқа клубга ўтмаслигини маълум қилди.
Мадриднинг "Атлетико"си футболчи учун 8 миллион евро таклиф қилган эди, аммо клуб ҳам, Зека ҳам бу таклифни рад этишди.
"Биз таклиф олдик, аммо мен рад жавобини бердим. Зека ҳам клубни тарк этишни истамади. У Бразилия чемпионатида ўйнашда давом этади", - дейди Жуниор.