«Барселона» мухлислари қалбида «эл-класико»даги иккита ғалаба алоҳида ўрин тутади. 2009 йил май ойида каталонияликлар «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал»ни 6:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ўша йилнинг ноябрь ойида ўз майдонида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Барселона»нинг собиқ сардори Хавидан ушбу икки ғалабадан қайси бирини афзал кўриши сўралди.
«6:2 ҳисобида якунланган ўйин идеал эди, аммо 5:0 ҳисобидаги ғалаба футбол сифати бўйича ундан устун келди. Бу тўлиқ устунликни ҳис қилишнинг ажойиб туйғуси эди», — дея Хавининг сўзларини Goal портали Испаниянинг Sport нашрига таяниб келтирмоқда.
«Барселона» ва «Реал» 25 октябрь, якшанба куни навбатдаги «эл-класико»да тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.













