Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши баҳсда “Манчестер Сити” сафида ҳаракат қилган энг яхши ҳимоячи бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг 8-туридан ўрин олган “Астон Вилла” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув бирмингемликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Sofascore портали ҳимоячининг ўйиндаги ҳаракатларини 7,4 балл билан баҳолади.

Ҳусанов ўйин давомида жами 92 марта тўпга тегинди. У жами 66 та узатманинг 59 тасини аниқ амалга оширди (89 фоиз аниқлик). Эътиборли жиҳати, Ҳусановнинг ўз майдончасидаги узатмалари аниқлиги 86 фоизлик кўрсаткични ташкил этди (22 тадан 19 та аниқ). Шунингдек, рақиб майдончасига амалга оширилган 44 та узатмадан 40 таси (91 фоиз) ўз манзилига етиб борди.

Эътиборлиси шундаки, ушбу юқори кўрсаткич эвазига Ҳусанов “Манчестер Сити” ҳимоячилари орасида энг яхшиси бўлди (таққослаш учун: Марк Гехи — 5,8, Рубен Диаш — 6,6, Йошко Гвардиол — 6,5).

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари қуйидагича:

- Ҳимоядаги ҳаракатлар: 16 марта;
- Тўпни муваффақиятли олиб қўйиш: 5 марта;
- Рақиб узатмасини тўхтатиб қолиш: 2 марта;
- Зарбаларни тўсиш: 1 марта;
- Ердаги курашлар: 15 марта (11 таси муваффақиятли);
- Ҳаводаги яккакурашлар: 1 марта (0 таси муваффақиятли).



Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ўйинда дубль муаллифига айланган “Астон Вилла” ҳужумчиси Николас Жексон топилди — 9,5 балл. “Манчестер Сити”нинг ягона голига муаллифлик қилган Эрлинг Ҳоланднинг ҳаракатлари эса 7,9 балл билан баҳоланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 24.10.2026.
Ўқилди: 1844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик