"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Реал"га қарши бўлажак "эл-класико" олдидан Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
"Албатта! Мбаппе ҳатто 4-5 та гол урса ҳам майли. Фақат биз ғалаба қозонсак бўлди. Бундай натижага ҳеч иккиланмай рози бўлардим ва хурсанд бўлардим", — деди испаниялик футболчи.
Мбаппе жорий мавсум ажойиб формада бўлиб, "Барселона" ҳимояси учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Айниқса, унинг ҳимоячилар ортидаги бўш ҳудудлардан фойдаланиш маҳорати каталонияликлар учун муаммо туғдириши эҳтимолдан холи эмас.
"Эл-класико" 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.













