«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган "эл-класико" учун асосий таркибни деярли аниқлаб олди. Бу ҳақда Sports.kz нашри Marca маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис дастлабки дақиқалардан майдонга тушадиган 11 футболчидан 9 нафари номини танлаб бўлган. Моуриньонинг ягона иккиланиши марказий ҳимоячилар жуфтлигини танлаш билан боғлиқ.
Шунингдек, Федерико Вальверде ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиши, Арда Гюлер эса ўнг ярим ҳимоячи позициясида ўйнаб, марказга эркин силжиб бориши маълум. Таянч ярим ҳимоячилари жуфтлигини Эдуардо Камавинга ва Орельен Чуамени ташкил этади.
«Барселона» — «Реал» учрашуви 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўзаро баҳс олдидан «Барселона» ҳисобида 27 очко, «Реал»да эса 21 очко мавжуд.













