"Манчестер Юнайтед" "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пасни Бруну Фернандешнинг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Англия клуби 22 ёшли аргентиналик футболчининг ўсишини диққат билан кузатмоқда. Унга "Реал", "Арсенал" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Паснинг "Комо" билан шартномаси 2028 йил июнь ойигача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.













