«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес «Реал»га қарши «эл-класико» олдидан рақибнинг энг хавфли икки футболчисини айтди.
«Куртуа жамоасига кўп очколар келтиради, ажойиб сейвлар амалга оширади. Мбаппе эса ўйин тақдирини ҳал қила олади ва кўплаб голлар уради. Имконим бўлганида, уларнинг иккаласини ҳам майдондан четлатардим!» — деди Лопес.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да «Камп Ноу» стадионида бошланади.
Ла Лигада 9 турдан сўнг каталонияликлар 27 очко билан пешқадам, мадридликлар эса 21 очко билан учинчи ўринда бормоқда.













