Англия Премьер-лигасида 35-турнинг 23 апрель санасидан жой олган ўйинлари ўз якунига етди. Куннинг кутилмаган натижаси сифатида «Ливерпуль»нинг 2 очко йўқотганини кўрсатиш мумкин.
Юрген Клопп жамоаси элитада жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб бораётган «Ньюкасл»ни қабул қилди. Беллашувнинг 1/3 қисми ортда қолганида мезбонлар 2 та гол фарқи билан олдинда бораётганди. Учрашув якунига қадар Рафаэль Бентис шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Мазкур турда 3 очкони қўлга киритганига қарамай, «Саутҳемптон» «Ливерпуль»дан ўзиб кета олмади. Турнир жадвалида 34 та ўйин ўтказган «Ливерпуль» 55 очко билан 7-ўриндан жой олган. 35 учрашувда иштирок этган «Саутҳемптон» ҳисобида эса 54 очко бор.
Лондоннинг «Челси» клуби 9-поғонадан жой олган. Мазкур турда «Борнмут»ни мағлуб этган Лондон клуби ҳисобида 47 очко мавжуд.
Қўлга киритилган 1 очко натижасида «Ньюкасл» очколари сонини «Сандерленд»ники билан тенглаштириб олганига қарамай, 19-ўриндан юқорига кўтарилмади. Қайд этиш керак, «Сандерленд» рақобатчисига қараганда 2 та камроқ ўйинда майдонга тушган.
Англия Премьер-лигаси, 35-тур
23 апрель, шанба
«Борнмут» — «Челси» 1:4
Голлар: Педро Родригес, 5 (0:1). Эден Азар, 34 (0:2). Томми Элфик, 36 (1:2). Виллиан, 71 (1:3), Эден Азар, 90 (1:4)
«Челси»: Асмир Бегович, Сесар Аспиликуэта, Абдул Баба, Бранислав Иванович, Сеск Фабрегас, Жон Оби Микел, Неманя Матич, Виллиан (Рубен Лофтус-Чик, 83), Эден Азар, Педро Родригес, Диего Коста.
«Ливерпуль» — «Ньюкасл» 2:2
Голлар: Дениел Старриж, 2 (1:0). Адам Лаллана, 30 (2:0). Паппис Сиссе, 48 (2:1). Жек Колбек, 66 (2:2).
«Ливерпуль»: Симон Минёле, Алберто Морено, Деян Ловрен, Коло Туре, Кевин Стюарт, Коннор Рендалл (Филиппе Коутинё, 71), Жо Аллен (Лукас Лейва, 72), Жеймс Милнер, Адам Лаллана (Олувасейи Ожо, 83), Роберто Фирмино, Дениел Старриж.
«Астон Вилла» — «Саутҳемптон» 2:4
Голлар: Шейн Лонг, 15 (0:1). Душан Тадич, 39 (0:2). Эшли Вествуд, 45+1 (1:2). Душан Тадич, 71 (1:3). Эшли Вествуд, 85 (2:3). Садио Мане, 90+4 (2:4).
24 апрель, якшанба
«Сандерленд» — «Арсенал»
«Лестер» — «Суонси»
25 апрель, душанба
«Тоттенҳэм» — «Вест Бромвич»