Англия чемпионлиги учун кураш олиб бораётган "Лестер" Премьер-лиганинг 35-турида «Суонси»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
"Тулкилар" ўз услубларига содиқ қолган ҳолда ўйин намойиш қилишди. Ўйин бошида "Суонси" марказий ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйган ҳолда, тўпни Маҳрезга бериб қўйди. Риёд имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.
Шундан кейин Раньери шогирдлари мустаҳкам ҳимояланиб, қарши ҳужум ва "стандарт"лардан самарали фойдаланиш пайида бўлишди. Улар ўз мақсадларига ортиғи билан етишди. Жамоа ҳужумчиси Леонердо Ульоа қанотдан етказилган жарима тўпини бош билан йўллади. Иккинчи бўлимда унинг ўзи қарши ҳужумда жамоадоши етказиб берган тўпни бўш дарвозага жойлади. Ўйин сўнгида эса захирадан майдонга тушган Энди Кинг ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, "Лестер" футболчилари жамоа етакчиси Жейми Вардининг йўқлигини асло билинтиришмади.
Ушбу ғалабадан кейин "Лестер" ўз очколарини 76тага етказди. "Тулкилар" чемпионликни қўлга киритишлари учун қолган 3та ўйинда 5 очко қўлга киритишса бўлгани.
Англия Премьер-лигаси, 35-тур
Лестер – Суонси 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Марез, 2:0 – 30 Ульоа, 3:0 – 60 Ульоа, 4:0 – 85 Олбрайтон.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Канте, Марез, Шлупп (Олбрайтон, 82), Ульоа (Кинг, 79), Окадзаки (Грэй, 73).
Суонси – Фабианьски, Фернандес, Тэйлор, Ранхель, Уильямс, Сигурдссон (Ки Сон Ен, 76), Бриттон, Раутледж (Монтеро, 46), Фер (Палоски, 46), Айю, Корк.
Огоҳлантиришлар: Фернандес (63), Уильямс (72), Хут (81).