Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Лестер» бугун чемпионликни «Олд Траффорд»да нишонлайдими?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 36-турига ҳам старт берилган. Мазкур турда бир қатор марказий баҳслар ўтказилади. Улар орасида барчининг эътибори Манчестерга қаратилади. “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” – “Лестер” қарама-қаршилиги кузатилади. Иккинчиси эса Лондонда ўтказилади. Эртага “Челси” турнир жадвалида 2-ўринда бораётган “Тоттенҳем”ни қабул қилади.

Бугун “орзулар театри”да бутун дунё кутган чемпионлик нишонланиши мумкин. “Лестер” бугун ғалаба қозонадиган бўлса, тушига ҳам кирмаган чемпионлик нишонланади. Агар кимдир, “тулкилар”ни Англия чемпиони бўлади, уни “Олд Траффорд”да тантана қилади, деса, юмшоқ қилиб айтганда, бунга нафақат Клаудио Раньери шогирдлари, балки унинг мухлислари ҳам ишонмаган бўлардилар. Аммо “Лестер”нинг эртаги айни пайтда ҳақиқатга айланиб бўлган. Улар энди шунчаки тасодиф жамоа эмас, балки кучли, йил давомида шаклланган ва тактик жиҳатдан мукаммал рақибга айланишди.

Ўйиндан олдин “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Лестер”ни ўзларининг стадионларида чемпионликни нишонлашларига йўл қўймасликларини айтиб ўтишди. Лекин амалда исботлай олишадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Эртага “Челси” ўз майдонида “Тоттенхем”ни синовдан ўтказади. “Стэмфорд Бриж”да “Лондон дербиси” бўлиб ўтади. Ушбу беллашув ҳам ҳар томонлама аҳамиятга эга. Чунки “аристократлар” “шпорлар”дан 3 очко олишса, “Лестер” мағлуб бўлган тақдирда ҳам АПЛ чемпионига айланади. У ҳолда Гус Хиддинк шогирдлари “тулкилар”нинг чемпионлигини тезлаштириб юборишган бўлади. Ўз навбатида, “Челси” футболчилари ҳам “Тоттенхэм”нинг чемпион бўлиши монелик қилишмоқда. Бунинг учун “аристократлар”нинг айрим футболчилари мазкур баҳсда “Тоттенхем”ни тўхтатиб қолишга астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

Кўриб турганингиздек, бугун бутун дунё “Лестер”нинг чемпион бўлишини истамоқда. Бунинг учун улар жуда катта ва машаққатли йўлни матонат билан босиб ўтишди. Кучли клубларни ер тишлатишди. Бошқа рақибларга қарши худди тажрибали жамоадек ҳаракат қилишди. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришди. Шундай экан, “тулкилар” АПЛнинг бош совринини бошлари узра баланд кўтаришга бошқалардан кўра муносиб кўринишмоқда. Шундай экан, яна бир неча соатлардан сўнг бошланадиган ушбу беллашувларни интиқлик билан кутиб қоламиз.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” – “Лестер” баҳси Тошкент вақти билан 18:05да бошланади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:55, 01.05.2016.
Ўқилди: 3400 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.