Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Темирчиларнинг тарихий муваффақияти: Кимлар "Лестер"ни Англия чемпионлигига олиб келди

Баҳо:
+ | -

"Лестер" жамоаси Англия чемпионатининг 36-турида муддатидан олдин чемпионликка эришди. Бу 132 йил олдин ташкил топган жамоанинг юқори лигадаги илк чемпионлиги бўлди. 36-турда "Тоттенҳэм" "Челси" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, Лестер шаҳри жамоасини қувиб етиши мумкин бўлган жамоа қолмади.

"Лестер" жамоасининг муваффақияти бутун дунёдаги футбол мухлисларининг ҳайрати ва ҳурматига сазовор бўлди. Бу жамоа 2 йил олдин чемпионшипда, Англиядаги лигаларнинг даража бўйича иккинчисида ўйнарди, 2014/15 йилги мавсумда эса жамоа премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб борди.

"Лестер" жамоасининг биринчи дивизиондаги энг яхши натижаси 1928/29 йилги мавсумда қайд этилган (1892 йилдан 1992 йилгача юқори лига биринчи дивизион деб аталган).

Қуйида "Лестер"нинг тарихий муваффақиятида асосий ишларни бажарган ва мунтазам равиша асосий таркибда ўйнаган футболчилари келтирилади.

Каспер Шмейхель, дарвозабон
"МЮ"нинг узоқ йиллик дарвозабони Петер Шмейхелнинг ўғли. У "Лестер" сафида 2011 йилдан буён ўйнайди. Жорий мавсумда у 15 ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади. Айни вақтда у 28 ёшда ва унга "Барселона" жамоасидан қизиқиш мавжуд.

Дэнни Симпсон, ҳимоячи
"Лестер" сафига 2014 йилда қўшилган. У жорий мавсумда АПЛнинг 28 учрашувида иштирок этди. Симпсон битта ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган бўлсада, жамоа ҳимоявий услубда ўйнай бошлагач, асосий ишларни бажарди. Ўнг қанот амплуасига ихтисослашган. Англиялик бу футболчи 29 ёшда.

Уэс Морган, ҳимоячи
"Лестер" жамоаси сардори 2012 йилдан буён жамоа билан бирга. Унинг марказий ҳимоядаги ишончли ўйини туфайли "Лестер" мавсумда кам гол ўтказди. У шунингдек жарима зарбалари вақтида рақиб жарима майдончасида боши билан муҳим голлар уриб, муҳим очколарни келтирди. Ямайка фуқароси бўлган Морган жамоадаги энг ёши катта икки футболчидан бири - 31 ёш.

Роберт Ҳут, ҳимоячи
Германиялик тажрибали ҳимоячи 2015 йилда "Лестер"га келди. Ўз вақтида "Бавария", "Челси" ва "Сток Сити" жамоаларида ўйнаган марказий ҳимоячи жорий мавсумда "Тоттенҳэм" ва "Манчестер Сити" жамоаларига қарши ўйинларда 3та гол урди. Ёши 30да.

Кристиан Фукс, ҳимоячи
Германиялик яна бир тажрибали ҳимоячи. У ҳам жорий мавсум аввалида "Лестер" сафида пайдо бўлди. Чап қанотда ҳаракатланувчи Фукс жорий мавсумда 30 учрашув ўтказди. Бу ўйинларда у тўрт марта голли пас узатиб, 4та сариқ карточка олди. Унинг ёши 29да.

Н'Голо Канте, таянч яримҳимоячиси
Мавсум кашфиётларидан бирига айланган бу 24 ёшли футболчи "Лестер"га мавсум арафасида Франциянинг "Кан" жамоасидан келиб қўшилди. У кўп гол урмасада (1та гол ва 3та сариқ карточка), майдондаги энг муҳим ишларни бажарди. Ёрқин ўйинларидан кейин Франция термасига чақирилган бу футболчига Англия ва Испаниянинг гранд жамоаларидан таклифлар бор.

Дэнни Дринкуотер, яримҳимоячи
Дринкуотер фамилияси билан мухлисларнинг ёдида мустаҳкамроқ қолган бу инглиз футболчиси "Лестер"да 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсумда энг кўп ўйнаганлардан бири. 34 учрашувда у битта гол уриб, 7та голли узатма муаллифи бўлиш билан бирга 4 марта ҳакам томонидан огоҳлантирилган. У 25 ёшда.

Риёз Маҳрез, яримҳимоячи
"Лестер"да 2014 йилнинг январидан бери ўйнамоқда. Мавсумнинг энг яхши футболчисига айланган жазоирлик жавоҳир 17 гол ҳамда 11 голли узатмаган муаллифлик қилди.

Марк Олбрайтон, яримҳимоячи
Таркибдаги яна бир инглиз "Лестер"да 2014 йилдан буён тўп сурмоқда. У мавсумдаги ҳозиргача ўтказилган барча 36 учрашувда майдонга тушган ва 2 гол уриб, 6та голли узатмаган муаллифлик қилган. У ҳам Дринкуотер каби 25 ёшда.

Шинжи Оказаки, ҳужумчи
"Лестер"га Германиянинг "Майнц" жамоасидан жорий мавсум аввалида келиб қўшилган япониялик бу тажрибали (29 ёшда) ҳужумчи 34 учрашувда 5та гол урди.

Жейми Варди, ҳужумчи
Журналистлар томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бу 28 ёшли ҳужумчи 2012 йилдан буён "Лестер" аъзоси ҳисобланади. Жамоа тўпурари мавсум давомида 22 гол уриб, 6та голли узатма муаллифи бўлди.

Клаудио Раньери, бош мураббий
Греция терма жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилгач, 1,5 йил ишсиз юрган италиялик мутахассис 2015 йилнинг ёзида "Лестер"га олиб келинди. Ушбу чемпионлик унвони Раньери учун фаолиятидаги биринчи чемпионлик унвони бўлди. Бунгача 64 ёшли италиялик мутахассис Испания ("Валенсия", "Атлетико"), Италия ("Парма", "Ювентус", "Рома", "Интер", Фиорентина", "Наполи", "Кальяри"), Франция ("Монако"), Англия ("Челси") чемпионатларида фаолият юритган, бироқ ҳали бирор марта шу давлатлар миллий чемпионатларида ғолиб бўлмаганди.

Бу футболчилардан ташқари, Леонардо Ульоа, Энди Кинг, Натан Дайер, Жеффри Шлупп, Гекхан Инлер, Демерэй Грэй, Марчин Василевски, Мэттью Жеймс, Йоан Беналуан, Бен Чилуэлл, Дэниэл Амарти, Жонатан Мэддисон, Андрей Крамарич, Жо Доду, Ричи де Лат ҳамда Марк Шварцер каби футболчиларга "Лестер" сафида АПЛ чемпиони бўлганлик учун олтин медаллар топширилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 13:10, 03.05.2016.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.