Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон ўз ўрнини ўзгартирмади

Баҳо:
+ | -

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. Аввалги ва бу галги рейтинглар оралиғида терма жамоалар расмий ва ўртоқлик ўйинлари ўтказмагани боис, жадвалда деярли ўзгариш бўлмаган.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 66-ўринни банд этиб турибди. Терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони ҳам ўзгармаган — 549 балл. Жамоамиз ҳамон Осиёнинг олтинчи жамоаси бўлиб турибди.

Осиё жамоалари орасида Жанубий Корея 2 поғона кўтарилди ва 54-ўринни банд этди. ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичида биз билан бир гуруҳдан ўрин олган қолган терма жамоалар қуйидаги ўринларни банд этиб турибди: Эрон — 42-ўрин (ўзгармаган), Хитой — 81, Қатар — 83, Сурия — 110.

Рейтингнинг юқори қисмида ҳам ўзгариш йўқ. Аргентина жаҳоннинг биринчи рақамли терма жамоаси бўлиб турган бўлса, Бельгия ва Чили учликка кирган. Кейинги поғоналарни Колумбия, Германия, Испания, Бразилия, Португалия, Уругвай, Англия терма жамоалари эгаллаб туришибди.

Рейтинг жадвалининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:13, 05.05.2016.
Ўқилди: 9081 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3598]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3216]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2907]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2829]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2693]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2154]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2061]

Родри операция қилинади [2024]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1849]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик