Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Янги тўрт йил

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта интернет сайтларида бир хабар пайдо бўлди - «Роппа-роса 100 кундан сўнг Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўтказилади». Тўғриси, бу хабардан юрагим орзиқмади. Бошланса, бошланар. Рости, югуриш, тош улоқтириш ва шунга ўхшаш спорт турларига унча қизиқишим йўқ. Бокс ва бошқа яккакурашлар эса фақат ҳам-юртларимиз гиламга тушганда эътиборимни тортиши мумкин. Аммо уларнинг қоидалари ҳам унча тушунарли эмас. Ўзбек ўғлони ютса, хурсанд бўлишим, ютқазса, куюнишим мумкин, аммо кўп ўтмай унутиб юбораман. Чунки спортнинг бу турларига қизиқмайман. Футболга эса, аксинча. Аммо...

Мана шу «аммо» 25 йилдирки, асосий дардимиз бўлиб келяпти. Бу дарднинг малҳами эса ҳали-бери ихтиро қилинмаса керак. Шу вақтга қадар кўплаб йирик мусобақалар бизга бегона тарзда ўтди. Рио-2016 ҳам улар қатори тарих саҳифаларига ёзилади. Шундай экан, Олимпиадага юз кун қоладими ёки эллик кун, унча қизиқ эмас. Барибир, у ерда футболчиларимиз бўлмагач, нимасига ҳам қизиқардим? Энди тўрт йилдан сўнг Японияда ўтадиган мусобақага кўз тикамиз. Бразилияда ўйнаши кутилган ўғлонларимиз эса, ўзимиз қатори бошқаларга мухлислик қиладилар. Олимпиадани телевизор орқали кузатадилар. Аслида, улар тўрт йилликнинг муҳим мусобақасида иштирок этишга муносиб эдилар. Ҳар ҳолда, Осиё шарафини ҳимоя қиладиган учта жамоадан биттаси Ўзбекистон бўлса, адолат қарор топарди. Бироқ бу йўлланмани ўзимиз бой бердик. Ўз қўлимиз билан.

Ўтмишга назар солиб, хатолар ҳақида истаганча гапиришимиз мумкин. Лондон-2012 учун курашиш масъулияти миллий жамоа устози Вадим Абрамов зиммасига юклатилгач, умидлар чиппакка чиққанди. Рио-2016да худди шу хато яна такрорланди. Бу сафар катта саҳнага Бабаян чиқди. Самвел Вячеславович ҳам миллий, ҳам олимпия термасини бошқариб, якунда Олимпиада йўлланмасидан қуруқ қолган иккинчи мураббий бўлди. Умид қиламизки, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди. Акс ҳолда, тўрт йилдан сўнг бўладиган Токио-2020 ҳам саробга айланади.

Аслида, бу мақолани ёзишдан мақсад - ўтмишдаги омадсизликлардан нолиш эмас эди. Шунчаки, Олимпиада бошланишига 100 кун қолгани муносабати билан ёдга тушган ҳиссиётларни қоғозга тўкиб солиш, холос. Келажакка умид кўзи билан қарашда давом этаверамиз. Чунки бизда юксак иқтидор соҳиблари етарли. Мавриди келганда, эътиборингизни Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган U-19 термасига қаратсак. Зеро, бунинг ўзига яраша сабаби бор.

Вақти келиб, айнан шу жамоа Олимпиада йўлланмаси учун кураш бошлайди. Бевосита футболга алоқадор шахслар бу ёшлар ҳақида тўрт йил олдин ҳам гапиришар эди, десак ҳайрон қолманг. Ушбу футболчилар тўғрисида кўпдан буён илиқ фикрлар эшитиб келяпмиз. Жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов ёшлар билан ишлашда муваффақиятга эриша олдими? Бу саволга жавобни яқин вақтлар ичида билиб оламиз - насиб қилса, 13-30 октябрь саналарида Ҳиндистонда ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ҳам одатдагидек, кичик мундиал йўлланмаси ўйналишидан хабарингиз бўлса керак. Ҳаммаси ўйланган режа асосида кечган тақдирда, вакилларимиз навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишлари лозим. Сўнгги йилларда шаклланиб келаётган анъаналарни инобатга олсак, бу иштирок шартдек кўринади.

Аммо ҳозир бизни қизиқтираётган масала буткул бошқа. Яхши биламиз, сўнгги йилларда юртимизда ёшлар билан ишлаш борасида катта тажрибага эга мураббийлар сони ортди - Алексей Евстафеев, Аҳмаджон Мусаев, Дилшод Нуралиев... Улар етарлича ғалабаларни қўлга кирита олдилар. Аммо жаҳон чемпионати чорак финали ва Осиё чемпионатидаги олтин медаллар ҳам бу мутахассисларга бир ҳуқуқни бермади. Ўсмирлар ва ёшлар билан мундиал ҳавосидан баҳра олган мураббийларга Ўзбекистон олимпия термасини бошқариш насиб этмади.

Хўш, бу билан нима демоқчимиз? Ҳозир Жасур Абдураимов ҳам Евстафеев, Мусаев ва Нуралиев изидан кетиш учун ишламоқда, тер тўкмоқда. Насиб қилса, у Осиё ва жаҳон чемпионатларида аввалги натижаларни такрорлайди. Ким билади дейсиз, балки кўрсаткичлар янада яхшиланар. Шундай бўлишини чин кўнгилдан хоҳлашимиз табиий. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, бир нарсани таъкидлашни истаймиз - Абдураимовга нафақат Осиё ёки жаҳон чемпионати, балки навбатдаги Олимпиаданинг саралаш баҳсларида ҳам ишлаш имкони берилса-чи? Аввал бўлгани сингари термани яна қўлма-қўл қилиб, борини ҳам йўқотгандан кўра, мана шу услубни бир синовдан ўтказиб кўрган маъқул эмасмикан?

АБДУЛЛОҲ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:51, 07.05.2016.
Ўқилди: 4578 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.