Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

АПЛ. «МЮ» кичик ҳисобда «Норвич»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Норвич" меҳмони бўлди ва ягона гол эвазига 3 очкони қўлга киритди.

Бу ўйинда ҳар иккала жамоа учун очко сув ва ҳаводек зарур эди. "Норвич" Премьер-лигада қолиш учун сўнгги имкониятларни ишга солаётган бўлса, "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛ йўлланмасини берадиган 4-ўрин учун кураш олиб бормоқда. Биринчи бўлимда мезбонларни ҳисобни очиш учун яхши имконият юзага келди. Бош билан берилган зарбани Де Хеа қайтаришга муваффақ бўлди.

Жамоалар имкон қадар ҳужум ташкил қилиш пайида бўлган бўлсалар-да, баҳс давомида голга тортадиган вазиятлар деярли бошқа бўлмади . "МЮ" ҳимоячининг хатоси туфайли гол урди ва ўйин тақдирини ҳал қилди. Олис масофадан етказилган узатмани ҳимоячи қайтара олмади. Натижада Уэйн Руни ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ҳимоячи ва дарвозабонни зарба бераётгандек чалғитиб, тўпни ёрдамга келган Матага узатди. Хуан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "МЮ" ўз очколарини 63тага етказиб олди. Жадвалда 4-ўринда бораётган "Манчестер Сити" ҳисобида эса 64 очко бор. Мавсумни якунлаш учун бу икки жамоа ҳисобида 2тадан ўйин мавжуд.

АПЛ. 37-тур.
Норвич – Манчестер Юнайтед 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 72 Мата.
Норвич – Радди, Мартин, Ольссон, Пинту, Бассонг, Хаусон (Дорранс, 78), О`Нил, Хулахан, Редмонд, Брэйди (Мбокани, 63), Жером (Бэмфорд, 78).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Смоллинг, Дармиан (Бортуик-Джексон, 16), Валенсия, Мата, Кэррик (Фосу-Менса, 88), Эррера, Лингард (Шнайдерлин, 78), Депай, Руни.
Огоҳлантириш: О`Нил (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:45, 07.05.2016.
Ўқилди: 3706 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.