Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Хотирасиз футбол қадр томпайди

Баҳо:
+ | -

Мухлислар тасаввуридаги чинакам футбол ёруғ ва шонли хотиралар билан ҳамиша ҳайратомуздир. Хотираси уйғоқ, тарихи тирик футболнинг келажаги, албатта, мунаввардир. Қайсики футбол манқуртлашса, қадрини йўқотиши муқаррар. Қаердаки хотиралар мудраса, у ерда футбол ривожланмайди, қадр топмайди.

Хотира ва қадрлаш - моҳиятан муаззам тушунчалардир. Умумфутбол хотираси ва қадри шу улканликнинг узвий бир қисми, шубҳасиз. Хўш, футбол хотираси уйғоқ ва нурафшон эканлигини қандай биламиз? Албатта, унга умумий муносабат орқали! Футболга нисбатан бир бутун миллий муносабатда эса қадр туйғуси яшайди. Йўқ, футболдаги жонбахшлик ва тирикликни ҳар доим ҳам натижалар белгилайвермайди. Ана, «Астон Вилла» Англиядаги сао­датманд хотирага содиқ жамоалардан бири эканлигини «Ньюкасл»га қарши кечган баҳсда исботлади. Жамоанинг АПЛни тарк этиши аллақачон барчага маълум бўлган. «Ньюкасл»га эса элитада қолиш учун очко жуда-жуда зарур эди, яъни айрим мухлислар ибораси билан айтганда, «Астон Вилла» шу ўйинда ютқазса ёки ютқазиб берса, асакаси кетмасди. Лекин бирмингемликлар бу каби истакларга қарши ўлароқ ва баъзи тахминларни тан олмай, «Ньюкасл»га ютқазишмади. Ажойиб анъа­наси билан машҳур жамоа АПЛ билан хайрлашиб кетар экан, ўзи ва футбол қадрини улуғлади. «Астон Вилла» каби манфаат исканжасига тушиб қолмаган жамоаларгина ўз қадрларини ер қилишмайди, инқироз дамларида ҳам бошларини баланд тутишади. Тўғри, ҳар қандай жамоа натижалар воситаси ила мухлислар қалбига кириб боради. Ишқи­бозлар эса кўниш, кўндириш руҳидаги натижалардан қониқмайдилар, шундай якун учун кечган баҳсларни ёқтирмайдилар.

 Шу маънода айтсак, ОЧЛда «Локомотив»нинг ўзи билан бирга «Ал-Наср»ни гуруҳдан «плей-офф»га олиб чиқиши кўпчиликка маъқул келмади. Бутун баҳс давомида ҳар икки жамоа 0:0 ҳисоби учун тўп сураётгани шундоққина билиниб турди. Бу каби ўйин, яъни футбол кимга керак? Ҳар икки жамоа манфаати асосига мойил, рақобатдан холи баҳс кимни қизиқтиради? Футболда натижа учун ўйналадиган учрашувлар кўп учрайди, аммо рақиб билан руҳан бир-бирини қўллаб-қувватлаш кам кузатилади ва ҳеч қачон оқланмайди. Афсуски, «Локомотив» шундай йўл тутди. Бундай фойдали натижадан кўра, аслида «Бавария» каби ютқазмоқ афзалдир. ЕЧЛ ярим финалида «Атлетико» мухлисларни қойил қолдирди. «Бавария» эса ҳар қанча ҳурматга лойиқ эканлигини яна бир бор исботлаб, аввалгидан ҳам юксаклашди. Футбол том маънодаги рақобат билан тирик. Ёруғ хотиралардан холи жамоа, мураббий ва футболчилар бу тириклик таъмини ҳеч қачон ҳис қилолмайдилар.

 «Челси» ўз уйида «Тоттенхэм»га 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, дурангга эришганида, баъзи мухлисларнинг кўнгли ғашланди. Эмишки, «аристократлар» «Лестер»нинг муддатидан аввал чемпион бўлишига шароит яратибдилар. Эҳтимол, шундайдир, лекин бунинг учун «Челси»ни қоралаш но­ўрин. Нима, «кўклар» кейинги турлардаги «интрига» учун «шпорлар»га ютқазишлари керакмиди?! Қани бунда мантиқ? АПЛдаги ҳар бир ўйин кескинлиги ва муросасизлиги билан гўзалдир. Шу боис, «МЮ» сафарда «Норвич»ни аяб ўтирмади. «Норвич» мухлислари юзидаги мунгдан юраклар зирқиради. Бироқ на илож, мағлубиятни тан олмоқлик ҳам мардонаворликдир. Мағлубиятга, дурангга кўнмоқликдан футболни Ўзи асрасин. Кўнмоқлик - ўз-ўзини камситишдир, ўз қадрини топташдир, хотирага нисбатан ҳурматсизликдир. Агар «Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичини ёрқин ўйин билан якунлаганида, Андрей Микляев ортиқча эҳтиёткорликка берилмаганида, рақибдан хавфсирамаганида, ундан норози бўлишмасди мухлислар. Мана, энди клубни олқишлашга тил бормаяпти. Ҳолбуки, «темирйўлчилар» бошқа жамоаларимиз амалга оширолмаган ишни уддалашди. Ўйлаймизки, «Локомотив» ОЧЛ доирасидаги бош­қа барча баҳсларни кўтаринки кайфиятда ўтказади. Мухлислар ёпиқ ҳимоявий услуб билан манфаатлар бирлашган ўйинни бир-биридан жуда яхши фарқлашади. Футболдаги «Ўйин унутилади, натижа эса қолади» ақидаси фақат узоқ муддатлар учун айтилган. Клубларимизни ОЧЛ доирасидаги нурсиз ўйинлари яқин келажакда мухлислар ёдидан чиқмайди. «Локомотив»нинг муҳим натижаси ва мағлубиятсиз серияси ҳам уларга тасалли бўлолмайди. Ҳақиқий тасалли мағлубият ва дурангга шунчаки, кўнмасликдир. Йўқ, бу хулоса ғалабага ҳам дахлдор. «Ал-Жазира» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба «Пахтакор»ни қониқтирди, жамоа шунга кўнди. Ваҳоланки, ҳисоб бундан-да йирикроқ бўлиши мумкин эди. Жамоа шунчаки, буни истамади, кучини «Навбаҳор»га қарши кечадиган ўйин учун асради. Натижада ўйиндаги ёрқинликка соя тушди. Ўтган шанба оқшомидаги учрашувда ҳам «шерлар»нинг майдондаги хатти-ҳаракатларида шундай ҳолат кузатилди. Учрашувдаги йирик ҳисоб эса «лочинлар»нинг нўноқ парвози билан боғлиқдир. Биз ўйин чоғи шернинг ҳайбатини кўрмадик, наърасини эшитмадик. Умуман олганда, учрашув давомида кучни тежашга интилиш, шу тариқа майдонда кураш руҳини пасайтириб юбориш яхшиликка олиб келмайди. Мухлислар учун бундай ўйинларнинг қизиғи йўқ. Ротация жамоа кучини асраш ва уни келгуси ўйинларга тенг тақсимлаш учун энг яхши йўлдир. Масалан, Мануэль Пеллегрини «Реал»га қарши учрашувдан аввал шундай ишга қўл урди, яъни «Саутгемптон» билан баҳс­ни Серхио Агуэро, Яя Туре, Венсан Компани каби етакчиларсиз ўтказишдан чўчимади. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган, ЕЧЛ финалига чиқолмаган бўлсада, у тўғри йўл танлади. Чунки «Манчестер Сити» барча учрашувларда охирги лаҳзаларгача курашади, мағлубиятга кўнмайди. Ҳа, бу ўринда кўнмаслик муҳим. Уйғоқ хотира ва ўз қадр-қимматини билиш эса кўнмасликнинг асосидир.

Нима учун биз кўнмаслик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз? Юқоридаги мулоҳазалардан таш­қари, бунинг яна бир қанча сабаблари бор. Гап шундаки, олий лига турнир жадвалида 8-16- ўринларни эгаллаб турган жамоаларда мавжуд ҳолатга кўниш руҳи устувор. Энди «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» каби жамоалар, ҳаттоки, «Шўртан»нинг ҳам кўнгли тўқ. Нега? Негаки, уларнинг барчаси «Обод»га аутсайдер сифатида қарамоқда. Шундай экан, уларда олий лигадан тушиб кетиш хавфи йўқ. Ҳар қайси жамоа биринчи лига вакили билан ўтиш баҳсини ўтказишдан ҳам хавфсирамаяпти, олий лигада қолишига ишоняпти. Кўниш деганимиз - шу ва бу ҳол футболимизни тараққиётдан тўхтатади. Кўниш билан боғлиқ хавф ҳатто миллий терма жамоамиз даражасига кўтарилмоқда. Шинжи Оказакининг «Лестер» таркибида чемпион бўлиши, Сон Хюн Миннинг «Тоттенхэм», Кагаванинг «Боруссия» Д. билан кумуш медални қўлга киритиши миллий футболимиз муҳитида «Демак, биз ҳали анча орқадамиз!» деган кўниш туйғусини шакллантирмоқда. Вазиятни бу зайлда қабул қилиш ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураш масаласини шубҳа остига қўяди. Йўқ, бу руҳга, таслимчилик туйғусига кўниш ярамайди. Кураш сўнгги дамгача давом этиши даркор. Шундагина кўзда тутилмаган мағлубиятларга ҳам мухлислар тўғри муносабатда бўладилар. Илло, миллий терма жамоамиз  курашса, енгилмайди.

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:51, 09.05.2016.
Ўқилди: 2481 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.