Винисиус Саудия Арабистонидан миллиард долларлик таклифни кўриб чиқмоқда.
"Relevo" хабарига кўра, «Реал Мадрид» вингерига Яқин Шарқдан таклиф бор. Бу Винисиусни дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирадиган 1 миллиард евролик беш йиллик шартнома.
"Footmercato" хабарига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати делегацияси футболчини «Ал-Ҳилол»га ўтишга кўндириш учун Мадридга ташриф буюрган. Бразилиялик футболчига улкан лойиҳа тақдим этилди ва унга 4 мавсум давомида «футбол оламида ҳеч қачон кўрилмаган» маош таклиф қилишди. Улар Винисиусни лиганинг бош юзига ва 2034 йилда ушбу мамлакатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати рамзига айлантирмоқчи.
Европанинг бир қанча бой клублари, жумладан, «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам вазиятни кузатмоқда. «Реал Мадрид» Винисиус шартномасининг сўнгги йилида узайтирилмасдан қолиши мумкин бўлган «Мбаппе ҳолати»нинг такрорланишини қатъиян истамайди, шунинг учун яқин келажакда янги муҳокамалар кутилмоқда.
"Footmercato" маълумотларига кўра, Винисиус ўзини Яқин Шарқда синаб кўришга тайёр, аммо 2026 йилдан кейин кўчиб ўтиш ниятида. Унгача у Европада ўйнашни давом эттирмоқчи ва келаси йил яна «Олтин тўп» учун курашмоқчи.