Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Диоманде АПЛга ўтишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга яқин. The Athletic маълумотига кўра, трансфер бўйича музокаралар якуний босқичга кирган.

Агар битим режа бўйича амалга ошса, 22 ёшли кот-д’ивуарлик ҳимоячи шанба куни Англияга учиб бориб, тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг у «Ноттингем Форест» билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Диоманде 2023 йил январь ойида Даниянинг «Мидтьюлланн» клубидан «Спортинг»га кўчиб ўтган. Шу вақтдан бери у Лиссабон жамоаси сафида 132 та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, ҳимоячи Кот-д’Ивуар терма жамоаси таркибида 16 та баҳсда иштирок этган ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушган.

«Ноттингем Форест» Диоманде трансферини Португалиядаги йиғин вақтидаёқ якунлашни режалаштирган эди. Бироқ битимнинг сўнгги тафсилотларини келишиш кутилганидан кўпроқ вақт талаб қилди.

Киритилди: 19:38, 08.08.2026.
Ўқилди: 2146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик