Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Барселона»га қимматлик қилган талант: «МЮ» испаниялик иқтидор трансферини ҳал қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Расинг»нинг чап қанот ҳимоячиси Хорхе Салинас «Манчестер Юнайтед» эътиборини тортди.

«Қизил иблислар» 19 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган 16 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр, хабар беради Sport нашрига таяниб Transfer News Live. Истиқболли латералга «Барселона» ҳам қизиқиш сақлаб турибди, бироқ каталонияликлар бу нархни ошириб юборилган деб ҳисобламоқда.

Манкунианликлар Хорхе Салинасни Льюис Холлга муқобил вариант сифатида белгилаб олишган. Инглиз футболчиси устувор вариант эди, аммо «Ньюкасл»нинг ўйинчини қўйиб юборишни истамаслиги сабабли бу трансферни амалга ошириш қийин бўлади.

Ўтган мавсумда Салинас Испания Сегундасида «Расинг» сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 10:11, 08.08.2026.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик