«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин вақт ичида «Пари Сен-Жермен» сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Торрес парижликлар билан тўрт йиллик шартнома шартларини келишиб олган. Энди Франция чемпиони «Барселона» билан трансфер борасида келишувга эришиши керак.
Қайд этилишича, агар музокараларда кутилмаган ҳолат юзага келмаса, испаниялик футболчи яқин орада «ПСЖ» футболчисига айланади. Трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Торрес ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 49 та учрашувда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
«Барселона»га ўтишидан аввал ҳужумчи «Манчестер Сити» ва «Валенсия» клублари шарафини ҳимоя қилган.













