Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Ла Роха»нинг эртаси

Баҳо:
+ | -

Барча ерда бўлгани каби Испанияда ҳам ёш иқтидор со-ҳиблари етишиб чиқмоқда. Марҳамат, бош жамоа салтанатига шиддат билан яқинлашаётган футболчилар билан танишинг.

1. Кепа Арисабалага

Амплуаси: дарвозабон

Ёши: 21

Жамоаси: «Вальядолид»

Термадан таклиф олиш эҳтимоли: ўртача

Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, Испания терма жамоасидан таклиф олиш доимий равишда майдонга тушиш кафолатини бермайди. Дарвоза чизиғи анчадан буён Давид Де Хеа измида. Иккинчи кипер лавозимини «Севилья» вакили Серхио Рико банд этган. Шунга қарамай, «Вальядолид» посбони ҳам тез орада шундай имкониятга эга бўлиши мумкин. 19 ёшда Арисабалага Европа чемпионлигини қўлга киритди. Энди «Атлетик»ка қайтиб, Яго Эрреринга муносиб рақобат кўрсатиши лозим - яна 1-2 йилдан сўнг Горка Ираисос қўлқопларини михга илса керак.

 

2. Хосе Гайя

Амплуаси: қанот ҳимоячиси

Ёши: 20

Жамоаси: «Валенсия»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Эндигина 20 ёшни қоралаган футболчи «Валенсия»дек иззатталаб жамоада 1,5 йил тўп суриб қўйди. Унинг трансфер баҳоси 20 млн. евродан ошиб кетди. Яқинда имзоланган янги келишувга биноан, Гайянинг нархи 50 млн.га етди. Хосега шу йилнинг ўзида харидор топилиши тахмин қилинмоқда. Терма жамоага келсак, у ерда Хорди Альба ёки Сесар Аспиликуэта қаршилигини енгиши талаб этилади.

 

3. Хесус Вальехо

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Ёши: 19

Жамоаси: «Сарагоса»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Флорентино Переснинг навбатдаги хариди «Реал» мухлисларини ажаблантирган бўлса, ажабмас. Боиси, у қимматбаҳо юлдузларни эмас, ёш иқтидор соҳибларини сотиб олди. Шу тариқа, Марко Асенсио, Дани Себальос ва Хесус Вальехо Мадридга келишди. Тўғри, ҳозирда Хесус ўз клубида ижара асосида тўп сурмоқда. «Қироллик клуби» бу футболчини келажак режалари кўзлаган ҳолда харид қилди. У кейинчалик терма жамоага ҳам чақирилса керак. Ҳозирда Хесуснинг ўрнини Рамос ва Пике банд этишган. Лекин Вальехо Евро-2020 майдонга тушиши аниқ.

4. Сержи Гомес

Амплуаси: марказий ҳимоячи

Ёши: 23

Жамоаси: «Сельта»

Таклиф олиш эҳтимоли: паст

2013|2014 йиллар мавсуми Гомес учун «Барса» филиалидаги сўнгги мавсум бўлди. Бироқ мутасаддилар уни асосий таркибга тайёр эмас, деган қарорга келиб «Сельта»га бериб юборишди. Мухлислар ҳозирда ушбу ҳимоячидан Нолитога хос ўйинни кутишмоқда. Бироқ Сержи бу вазифани уддалай олмаяпти. Термадан таклиф олган тақдирда ҳам, ўртоқлик учрашувларидан нарига ўтолмаса керак. Чунки бу чизиқда Бартра ишончли тўп сурмоқда.

 

5. Эктор Бельерин

Амплуаси: қанот ҳимоячиси

Ёши: 20

Жамоаси: «Арсенал»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

АПЛда иккинчи мавсумини ўтказаётган иқтидорли ҳимоячи бошланғич таркибдан мустаҳкам жой олди. Жорий мавсумда 4та самарали узатмани амалга оширди. Статистика билан ифодалаб бўлмайдиган фазилатларига келсак, майдонда кўплаб рейдларни амалга оширмоқда. Узатмалари тўғри жарима майдончасига йўналтирилган. Ҳозирнинг ўзида терма таркибидан жой олишига Карвахаль, Марио Гаспар ва Хуанфран имкон беришмаяпти. Бельерин Евродан четда қолиши мумкин, лекин ЖЧ-2018да терма жамоа сафидан жой олишига шубҳа йўқ.

 

6. Дани Себальос

Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Ёши: 19

Жамоаси: «Бетис»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Футболчи «Реал»нинг келажакка мўлжаллаб қилинган хариди. Дани ҳам термага Вальехо билан биргаликда йўл олса керак. Марказий чизиқнинг барча нуқталарида яхши ўйнайди. Фақат таянч ярим ҳимояга тоби йўқ.

 

7. Марко Асенсио

Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Ёши: 19

Жамоаси: «Эспаньол»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Себальосдан фарқли ўлароқ, Асенсионинг бутун эътибори ҳужумга қаратилган. Дастлабки жиддий мавсумида Марко фантастик кўрсаткич (21та ўйинда 10та самарали узатма) намойиш этмоқда. Янги мавсумни ҳам «сургун»да ўтказиши кутилаётганди. Бироқ бунчалик шиддат билан «Реал»га қайтиши ҳеч гап эмас.

 

8. Сержи Роберто

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ёши: 23

Жамоаси: «Барселона»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Робертонинг терма либосида майдонга тушишига оз қолди. Луис Энрикенинг унга асосий таркибдан жой бергани аввалига ҳаммани ҳайрон қолдирди. Аммо «Ла Масия» тарбияланувчиси ўз ўйинлари билан барча шубҳаларни йўққа чиқарди. Боз устига, қанот  ҳимоячиси бўла туриб, 7та позицияда ишончли тўп сурди. Шу универсаллиги унга терма эшикларини тезроқ очиш имконини берса, ажабмас.

 

9. Хесе Родригес

Амплуаси: сўл қанот  вингери

Ёши: 22

Жамоаси: «Реал»

Таклиф олиш эҳтимоли: ўртача

Хесенинг катта футболдаги иккинчи порлашини мухлислар интиқлик билан кутишмоқда. Ҳар гал нимадир халал беради. Ҳатто, у бошланғич таркибда майдонга тушганида ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасдек туюлади. Балки оғир жароҳатнинг асоратларидан тўла фориғ бўлмагандир? Терма жамоада эса сусткашликни ёқтиришмайди. Бундан таш­қари, Родригес позициясида рақобат жуда кучли.

 

10. Денис Суарес

Амплуаси: қанот вингери

Ёши: 21

Жамоаси: «Вильярреал»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Хесенинг чап қанот ҳужум чизиғидаги асосий рақобатчиларидан бири. Ўтган мавсумни «Севилья»да ўтказган Денис 46та учрашувда 10(6}4) баллга эга бўлганди. Кейинчалик ижара асосида «Вильярреал»даги фаолияти давомида маҳсулдорлик деярли икки бараварга ошди (26та ўйинда 11(3}8) балл тўплади).

 

11. Матиас Науэль

Амплуаси: қанот вингери

Ёши: 19

Жамоаси: «Вильярреал»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Науэль Евро-2015 (U-19) турнирида чинакам шов-шувга сабаб бўлганини мухлислар яхши билишади. Халқаро турнирда ўзини кўрсатган Матиас клубда ишончли тўп суролмади - асосан 1 бўлимда ўйнаётган ҳужумчи 25та учрашувда бор-йўғи 2(1}1) балл тўплади. Лекин тез орада ўз ўйинини топиб олишига шубҳа йўқ. Фақат Суаресга қарши рақобатга жиддийроқ эътибор қаратиши шарт.

 

12. Борха Майораль

Амплуаси: ҳужумчи

Ёши: 18

Жамоаси: «Реал-М-Кастилья»

Таклиф олиш эҳтимоли: юқори

Таркиб деярли аниқ, лекин ҳужумчидан дарак йўқ Испания терма жамоаси учун бу доимий муаммо бўлсада, Висенте дель Боске негадир сермаҳсул ўйинчиларни «Ла Роха»га таклиф этмаяпти. Масалан, 23 ёшлигида «Эйбар»да очилган Борха Бастенни. Аммо бу футболчи келажак эмас, бугуннинг ўйинчиси. Яқин келажак жамоасига эса ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида самарали тўп сурган Борха Майораль муносиб номзод бўла олади. Жорий мавсумда 12та гол уриб, «Кастилья»нинг етакчиларидан бирига айланди. Ёш иқтидор соҳиби тез орада катта футболда ҳам муносиб тўп суришига шубҳа қилмаса бўлади. 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:50, 10.05.2016.
Ўқилди: 2181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.