Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Иккинчи лига. “Локомотив” ишончли иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

Тошкент минтақаси бўйича иккинчи лига баҳсларига старт берилгани ҳақида хабар бергандик. Бу йил иккинчи лигада жами 32та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар 8тадан тўртта гуруҳга бўлинишган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа (биринчи-иккинчи ўринлар) кейинги босқичга чиқади ва ғолиблик учун кураш олиб боришади.

“Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари иккинчи лига баҳсларида иккита ёш тоифасида иштирок этишмоқда. 1998 йилда туғилган тарбияланувчиларимиз (бош мураббий – Юрий Винтовкин) “Локомотив-1″ бўлиб, “В” гуруҳида қатнашяпти. 1999 йилда туғилган футболчиларимиз эса (бош мураббий – Ринат Мифтахутдинов) “Локомотив-2″ номи билан “С” гуруҳида баҳс олиб боришмоқда.

Ҳар иккала жамоамиз кеча 3-тур ўйинларида майдонга тушишди. Юрий Винтовкин шогирдлари “Олмазор” клубини йирик 8:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ринат Мифтахутдинов бошчилигидаги “Локомотив-2″ рақиби “Челано″ устидан кичик 1:0 ҳисобда устун келди.

Айни дамда “Локомотив-1″ уч учрашувдан 6 очко жамғарган ҳолда “Б” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. “Локомотив-2” ҳам уч учрашувда 6 очко жамғариб “С” гуруҳида “Бунёдкор” билан қўшҳокимлик қилмоқда.

Навбатдаги турда “Локомотив-1″ – “Бунёдкор-А” ва “Локомотив-2″ – “СКИФ” ўзаро майдонга тушадилар.

Иккинчи лига. 3-тур
“Локомотив-1″ – “Олмазор” 8:2
“Локомотив-2″ – “Челано″ 1:0

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 09:59, 10.05.2016.
Ўқилди: 4100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.