Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ. «Вест Хэм» ўзи билан бирга «МЮ»ни Европа лигасига олиб ўтди?!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 35-турининг қолдирилган баҳси доирасида «Вест Хэм» ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Жуда қизиқарли кечган ўйинда "болғачилар" Луи ван Гал шогирдларини мағлуб этишди.

Дастлабки 20 дақиқа давомида мезбонлар жуда катта устунликка эга бўлишди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Лансини чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Сако йўллаган зарба натижасида тўп Блиндга бироз тегди ва Де Хеа қўриқлаётган дарвоза бурчагига бориб тушди. Энди Кэрролл эса яккама-якка вазиятда Давид де Хеани доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда "МЮ" яратган иккита вазиятнинг ҳар иккаласидан Антони Марсиал унумли фойдаланиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг "Вест Хэм"нинг жонига стандарт вазиятлар ва Димитри Пайе ёрдамга келди. Айнан франциялик футболчининг узатмаларини Майкл Антонио ва Уинстон Рид бош билан "МЮ" дарвозасига жойлашди.

Шу тариқа, "Вест Хэм" «Болейн Граунд» стадионидаги сўнгги ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Славен Билич шогирдлари Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилишди. "Юнайтед" эса катта эҳтимол билан келаси мавсумда ЕЧЛда эмас, Европа лигасида эса қатнашади.

АПЛ. 35-турнинг қолдирилган ўйини
Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 3:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Сако, 1:1 – 51 Марсьяль, 1:2 – 72 Марсьяль, 2:2 – 76 Антонио, 3:2 – 80 Рид.
Вест Хэм – Рэндолф, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Лансини (Обианг, 84), Антонио, Нобл, Куяте, Пайе (Валенсия, 90), Сако (Томкинс, 85), Кэрролл.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Рохо, Валенсия (Янузай, 87), Мата, Шнайдерлин (Кэррик, 46), Эррера (Лингард, 83), Марсьяль, Руни, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Марсьяль (58), Кэрролл (69), Валенсия (70), Эррера (75).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Лестер 37 23 11 3 67-35 80
2 Тоттенҳэм 37 19 13 5 68-30 70
3 Арсенал 37 19 11 7 61-36 68
4 Манчестер Сити 37 19 8 10 70-40 65
5 Ман. Юнайтед 37 18 9 10 46-34 63
6 Вест Хэм 37 16 14 7 64-49 62
7 Саутгемптон 37 17 9 11 55-40 60
8 Ливерпуль 36 16 10 10 61-48 58
9 Челси 36 12 12 12 57-51 48
10 Сток Сити 37 13 9 15 39-54 48
11 Суонси Сити 37 12 10 15 41-51 46
12 Эвертон 36 10 14 12 56-52 44
13 Уотфорд 36 12 8 16 36-44 44
14 Кристал Пэлас 37 11 9 17 38-47 42
15 Вест Бромвич 37 10 12 15 33-47 42
16 Борнмут 37 11 9 17 44-64 42
17 Сандерлэнд 36 8 11 17 43-60 35
18 Ньюкасл 37 8 10 19 39-64 34
19 Норвич Сити 36 8 7 21 35-62 31
20 Астон Вилла 37 3 8 26 27-72 17

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:22, 11.05.2016.
Ўқилди: 5833 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.