Кириш Регистрация

АПЛ. «Ньюкасл» ва «Норвич» клублари Премьер-лига билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 37-тури якунларига кўра, «Ньюкасл» ҳамда «Норвич» клублари Чемпионшип лигага равона бўлди. «Сандерленд» 30-турнинг қолдирилган учрашувида «Эвертон»ни мағлуб этиб, АПЛда жон сақлаб қолди.

38-турда қандай ҳисоблар қайд этилишидан ташқари, Премьер-лигани тарк этадиган барча клуб номи аниқ бўлди. «Астон Вилла», «Норвич» ва «Ньюкасл» набватдаги мавсумни Англия қуйи лигасида ўтказади. Қолдирилган ўйинларнинг яна бирида «Уотфорд»ни мағлуб этганига қарамай, «Норвич» ўз мухлислари кўз ўнгида элита билан хайрлашди.

11 май кунининг марказий ўйинида «Ливерпуль» ўз майдонида «Челси» билан дуранг ўйнади. Учрашувнинг 32-дақиқасида Эден Азар меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан конпенсация учун қўшиб берилган дақиқада Кристиан Бентеке Юрген Клопп жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

37 та ўйинда 59 очко жамғарган «Ливерпуль» 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, 49 очкоси бор «Челси» 9-поғонадан жой олган.

Англия Премер-лигаси

30-турнинг қолдирилган ўйинлари
11 май, чоршанба

«Сандерленд» — «Эвертон» 3:0

Голлар: Патрик ван Анхольт, 38 (1:0). Ламин Коне, 42 (2:0). Ламин Коне, 55 (3:0).

«Ливерпуль» — «Челси» 1:1

Голлар: Эден Азар, 32 (0:1). Кристиан Бентеке, 90+2 (1:1).

35-турнинг қолдирилган ўйини

«Норвич» — «Уотфорд» 4:2

Голлар: Трой Дини, 11 (0:1). Нейтан Редмонд, 15 (1:1). Дьёмерси Мбокани, 18 (2:1). Крейг Кеткарт, 37-авт (3:1). Одион Игало, 51 (3:2). Дьёмерси Мбокани, 57 (4:2).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:31, 12.05.2016.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.