Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Григорий Колосовский: «Бугун 15 кишига қарши ўйнадик, ҳакамлар 3та пенальти белгилашмади»

Баҳо:
+ | -1

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

— Ўйин борасида қониқиш ҳосил қилдим, аммо натижадан қониқмадим. Бугун биз 15 кишига қарши ўйнадик. Ҳакамлар 3та пенальти белгилашмади. ОАВда ёзилаётган фикрлар нотўғри эканини исботладик. "Пахтакор" кучсизланиб қолгани йўқ. Биз ҳали очколар тўплашда давом этамиз. Бугун таркибимизда 10 нафар футболчи академиямиз тарбияланувчиси эди. Иккинчи бўлимда тўла устунликка эга бўлдик, фақат имкониятлардан фойдалана олмадик.

Бугунги ғалаба билан "Локомотив"ни табриклайман. Бугунгидек ўйинларда "темирйўлчилар" кўпроқ иштирок этишса, футболчиларнинг маҳорати юқори бўлади. Уларга ОЧЛда омад тилайман.

— Ораховацни бошланғич таркибга киритиш кимнинг қарори эди, уни алмаштириш фикри кимдан чиқди?
— Қўпол хатога йўл қўйган ҳимоячини алмаштириш бу мураббийлар штабининг қарори. Уни асосий таркибга қўйишдан олдин машғулотларда футболчиларнинг ҳаракатидан хулоса қиламиз. Акбар Исматуллаев ўйинга яхши қўшилиб кетди.

— Жамоа ҳимояда кўп хато қилди, фақат "Локомотив" улардан фойдалана олмади. "Бунёдкор" эса бундай имкониятлардан қандай фойдаланишни билади.
— "Бунёдкор"да қарши ҳужум яхши йўлга қўйилган. Ўшанда ҳам иккита қўпол хатога йўлга қўйганди. Йигитларнинг ғалабага бўлган иштиёқи менга ёқди. Ҳа, ҳимояда хатога йўл қўйдик. Бунинг устида ишлаймиз. Уйда бўладиган кейинги ўйинда янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— "Пахтакор" "Ал-Ҳилол"га қарши иккита ўйин ўтказди. "Локомотив" ва "Ал-Ҳилол" жамоаларини таққослай оласизми?
— "Ал-Ҳилол" жуда кучли жамоа. "Локомотив"ни қийин ўйинлар кутиб турибди. Саудияликлар сафида маҳоратли футболчилар йиғилган. Бугунги ўйин муҳим баҳс олдидан "Локомотив" учун яхши репитиция бўлди. Агар ўйингача тикланишга улгурса, яхши ўйин бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:52, 12.05.2016.
Ўқилди: 7874 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6562]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6164]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3958]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2346]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2339]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2017]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1911]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1840]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1766]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1628]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик