Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Marca» талқини бўйича барча совринлар «Реал» футболчиларига насиб этди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Marca" нашри ўз ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди ва 2015/16 йилги мавсум ғолибларини тақдирлади.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони
Энг яхши дарвозабон соврини «Реал» посбони Кейлор Навасга насиб қилди. У сўровномада "Барселона" дарвозабони Клаудио Браво ва "Атлетико" кипери Ян Облакни ортда қолдирди.

Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси
Мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси унвонини мадридликлар вакили Марсело қўлга киритди. "Реал" ҳимоячиси сўровномада "Барселона" мудофааси вакили Пике ва "Атлетико" ҳимоячиси Диего Годиндан устун келди.

Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси
Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Лука Модричга кетди. У "Барселона" футболчилари — Андрес Иньеста ва Сержио Бускетсни ортда қолдирди.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси ва ҳужумчиси
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду йилнинг энг яхши ҳужумчиси ва футболчисига аталган совринларни қабул қилиб олди. У сўровномада "Барселона"нинг икки футболчиси Лионель Месси ва Луис Суаресни ортда қолдирди.

Мавсумнинг энг яхши мураббийи
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Мазкур номинацияда "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ва "Вильярреал" устози Марселиньонинг номзоди сўровномага қўйилганди.

Мавсумнинг энг чиройли голи
Йилнинг энг чиройли голи муаллифи соврини ҳам "Реал" футболчисига насиб этди. Хамес Родригес томонидан "Бетис" дарвозасига урилган гол мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди. Неймарнинг "Вильярреал" дарвозасига урган голи ва Гризманн томонида "Реал Сосьедад" дарвозасига киритилган тўп кейинги ўринларни банд этди.

"Марка" сўровномани Фейсбукдаги саҳифаси орқали ўтказди. Унда 191 мамлакатдан 1,2 млн мухлис иштирок этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:53, 13.05.2016.
Ўқилди: 10434 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [8724]

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди [6864]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6483]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [3792]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3480]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3448]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2812]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [2736]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2550]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.