Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Дам олиш кунлари кўриш тавсия этилаётган футбол ўйинлари. Топ-5

Баҳо:
+ | -

Шундай қилиб, футбол мухлислари эътиборига келаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари Европа футбол майдонларида бўлиб ўтадиган ўйинлар ТОП бешталигини ҳавола қиламиз. Уларнинг қайбирини томоша қилиш борасида ўзингиз хулоса қилиб олаверасиз.

Демак,

"Милан"-"Рома". Шанба, 23:45

Италия чемпионатида «Милан» ҳам «Рома» каби жадвалдаги ўрнини яхшилаши мумкин. Бунинг учун эса, «Сассуоло» ва «Наполи» жамоалари очко йўқотишлари лозим бўлади.

«Депортиво» – «Реал Мадрид» Шанба, 20:00
«Гранада» – «Барселона»  Шанба 20:00

Испания чемпионатида айтиш мумкинки, икки азалий рақибнинг кўринмас жанги бўлиб ўтади. Ушбу ўйинларнинг натижаси Ла Лига чемпионлиги учун баҳсларда жуда муҳим аҳамият касб этишини эслатиб ўтамиз.

"Зенит"-"Локомотив"   Якшанба, 21:00
Россия профессионал футбол лигасида Санкт Петербургнинг "Зенит" жамоаси Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун барча рақибларини бирма-бир доғда қолдириб келаётган бўлса, "Ростов" ҳам бўш келаётгани йўқ. Ушбу турда "Зенит" Москванинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Москва жамоаси Петербургдан 12 йил олдин ғалаба билан қайтгани эътиборга олинса, ўйин савиясини тасаввур қилиш қийин эмас, албатта.

Премьер лигада эса Манчестернинг икки жамоаси, таъбир жоиз бўлса Чемпионлар лигасининг ягона йўлланмаси учун курашишади.

«Манчестер Юнайтед» – «Борнмут» Якшанба, 19:00
«Суонси» – «Манчестер Сити» Якшанба 19:00

Премьер Лиганинг яна бир ашаддий ўйини "Стемфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. "Челси" ўз майдонида Лига кашфиёти, чемпиони "Лестер"ни қабул қилади. Тўғри, «Челси» ўз ваколатларини топширди дейиш мумкин. Ушбу ўйин рамзий маънога эга дейишга шошилмаслик лозим, ахир лондонликлар сўнгги турни ғалаба нашидаси билан якунлашни хоҳламаётган бўлиши мумкин эмас.

"Челси"-"Лестер" Якшанба 19:00

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:23, 14.05.2016.
Ўқилди: 5393 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.